Фуқаро “Uzum Market” платформасида расмийлаштирилган буюртма бугунги кунга қадар етказиб берилмагани юзасидан норозилик билдирилиб, ижтимоий тармоқ орқали мурожаат қолдирган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйдагиларни маълум қилади.
“Uzum Market” МЧЖ ХК маълум қилишича, мурожаат компания мутахассислари томонидан ўрганилган. Текширув жараёнида мурожаатчининг тўлиқ телефон рақами ҳамда буюртма рақами тақдим этилмагани сабабли мурожаатни мазмунан кўриб чиқиш ва ижобий ҳал этиш имконияти чеклангани аниқланган.
Шу муносабат билан, зарурат туғилганда мурожаатчининг тўлиқ телефон рақами ва буюртма рақами кўрсатилган ҳолда қайта мурожаат қилиш ҳуқуқи мавжудлиги маълум қилинди.
Қўмита истеъмолчиларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда барча зарур маълумотларни тўлиқ тақдим этиш масалага тезкор ва самарали ечим топишда муҳим аҳамият касб этишини эслатиб ўтади.





