Расмий муносабат
Ижтимоий тармоқлар орқали фуқаро “PAUL” ресторанида барча мижозларга бир хил муомалада бўлинмаётгани, буюртма қилинган таомлар келтириб берилмагани тўғрисида фуқаронинг мурожаати қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита мурожаатда қайд этилган ҳолатларни ўрганиш жараёнида истеъмолчининг ҳақиқатан ҳам ҳуқуқлари бузилгани маълум бўлдди. Натижада “French Pastry” МЧЖ фуқародан бу ҳолат юзасидан узр сўраган ҳолда унинг талаб қондирилиб, таклифлари қабул қилинди. Шунинглек рестораннинг ходимлари ўртасида умумий овқатланиш соҳасига оид қонунчилик талаблари ҳамда мижозларни хушмуомалалик билан кутиб олиш тўғрисида тушунтириш ишлари олиб борилиши таъминланди.




