Жорий йилнинг 3 июль куни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари бошчилигидаги Қўмита мутассаддилари ҳамда АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) делегацияси ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Учрашув давомида товар фьючерслари савдоси, товар бозорларини ривожлантириш, ҳамда рақобатни рағбатлантириш мавзулари бўйича дуч келаётган муаммолар ва CLDP (Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури) томонидан Қўмитага техник ёрдам кўрсата олинадиган соҳалар ҳақида фикр алмашинилди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлашга бўлган интилишини яна бир бор тасдиқладилар.