Рағбатлантирувчи акция — рекламада иштирокчиларни аниқ ҳаракатларга ундайдиган тадбир ёки танловдир. Ушбу акциялар иштирокчиларнинг товарни олиш шарти билан ташкил этилади.
Эълон қилиш тартиблари:
Акция ўтказиш қоидалари, муддатлари, ютуқлар номи, миқдори ва уларни олиш тартиби ҳақида маълумот берилиши шарт
Акция буюртмачиси ва ташкилотчисининг номи, манзили ва алоқа маълумотлари кўрсатилиши зарур
Акция тугагандан сўнг 6 ой мобайнида унинг қоидалари фойдаланувчилар учун очиқ бўлиши шарт
Ютуқ олиш эҳтимолини оширувчи ёлғон ифодалар ман қилинган
Мукофот фонди мавжуд бўлмаган ҳолда акция ўтказиш тақиқланади
Эътибор беринг! Ташкилотчи акция бошланишидан олдин шартларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиши шарт.
Манба: Ўзбекистон Республикаси «Реклама тўғрисида»га қонуни