Жорий йил 13-15 сентябр кунлари Қозоғистоннинг Олмаота шаҳрида соф енергетика соҳасидаги Марказий Осиё форуми бошланди. Унда қўшни Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон давлатлари иштирок этишмоқда. Форумда иштирок этаётган давлатлар ўз енергетика тизимларидан углерод чиқиндиларини камайтириш ва иқлим ўзгаришига мослашиш чораларини кўриб чиқишлари режалаштирилган.
Халқаро форумда Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раси ўринбосари Б.Умматов бошчилигида Қўмита масъул раҳбар ва ходимлари Ўзбекистон номидан иштирок етишмоқда.
Таъкидлаш жоиз, Марказий Осиё “тоза энергия” форуми минтақавий ва глобал енергетика соҳасидаги катта ўзгаришлар туфайли енергетика стратегиялари, янги тоза енергия технологиялари ва сармояларни муҳокама қилиш учун сиёсатчилар, коммунал хизматлар раҳбарлари, етакчи технология компаниялари вакиллари ва халқаро инвесторларни бирлаштиришни мақсад қилган.