Жорий йилнинг 15 декабр санасида ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида Монополияга қарши курашиш қўмитасида раис ўринбосари Карабаев Фаррух Эсаналиевич, Қўмита вакиллари ҳамда AҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг (УСAИД) “Марказий Осиё енергетикаси” лойиҳаси катта маслаҳатчиси Мет Aддисон, электр энергияси бозори бўйича мутахассиси Тугрул Aтасой ҳамда мазкур лойиҳанинг Ўзбекистондаги кординатори Дониёр Бабаев ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мазкур учрашувда Ўзбекистонда энергетика соҳасида сўнгги йилларда амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳага оид долзарб муаммо ва камчиликларни бартараф этиш, шунингдек, соҳа равнақи йўлида ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, соҳада мустақил бозор регуляторлари институтини жорий қилиш ҳамда табиий монополия субъектларини тартибга солишни такомиллаштириш, шу билан бир қаторда илғор хорижий тажриба ва энг яхши амалиётларни ўз ичига олган ўқув семинар-тренинглар ташкиллаштириш орқали Қўмита тизими ходимларининг соҳага оид билим ва кўникмаларини тизимли ошириб бориш масалалари атрофлича муҳокама этилди.