2022-йил 15-декабрда Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан бўлиб отган видеоселекторда берилган топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида Монополияга қарши курашиш қўмитаси марказий аппаратидан 20 нафар ва ҳудудий бошқармалардан 80 нафар жами 100 нафар ходимдан иборат ишчи гуруҳ тузилди.
Ёқилғи қуйиш шохобчаларида AИ-80 маркали бензинга нархлар қўлланилиши ҳамда суюлтирилган газ ва кўмирни аҳолига ўз вақтида етказиб бериш ҳолатларини ўрганиш ишчи гуруҳнинг асосий вазифаси этиб белгиланди.
AИ-80 бензини нархларини асоссиз оширган AЁҚШларга нархларни пасайтириш бўйича раҳбарлари билан учрашиш, тақдимномалар киритиш, огоҳлантириш бериш, аҳолига тақсимланаётган суюлтирилган газни аҳоли еҳтиёжига мутаносиб тақсимланишини ўрганиш аҳолига етказиб берилаётган кўмир маҳсулотларининг сифати ва ҳажмлари мониторинги юритилишини ҳамда аҳоли манфаатлари ҳимоя қилинишини таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.
Зарур ҳолларда “Ўзнефтгазинспекцияси” вилоят бўлими ходимлари билан ҳамкорликда AЁҚШлардаги автомобил бензинининг мавжуд захираларини хатловдан ўтказиш ҳамда мавжуд ортиқча ҳажмларни савдога чиқариш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Ҳудудларда амалга оширилаётган ишлар билан Монополияга қарши курашиш қўмитасининг расмий саҳифаларида танишиб боришингиз мумкин.