06.10.2025
Қўмитада 2025 йил ИИИ чораги давомида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш якунлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумат ҳужжатлари билан жорий йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш билан боғлиқ чора- тадбирлар тўғрисида.
Қўмита ҳайъати таъкидлайдики, 2025 йил ИИИ чораги давомида Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатлари билан Қўмитага юклатилган вазифалар ҳамда жорий йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини ташкил этиш юзасидан қатъий тартиб, интизом ва тизимли назорат ўрнатилиб муайян натижадорликка эришилган. Ҳисобот даврида:
Қўмита томонидан жами 1 291 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (Ех-анте услубида) рақобат муҳитига таъсири юзасидан ўрганилди, шундан 250 тасида (19%) рақобатга зид нормалар аниқланди;
Қўмита ва ҳудудий бошқармалар томонидан 71 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича 69 та хўжалик юритувчи субектларга нисбатан иш қўзғатилди;
Рақобат қонунчилиги талаблари юзасидан 36 млрд сўмдан ортиқ ортиқча маблағлар олинганлиги аниқланиб, аввалги йилдаги билан биргаликда жами 52 млрд сўмдан ортиқ маблағлар 764 мингдан ортиқ истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилинди.
Истеъмолчилардан жами 30 366 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида истеъмолчиларга 16 млрд сўм миқдорда етказилган зарарлар қайта ҳисоб-китоб қилинди;
Бундан ташқари, ўрганиш ва таҳлиллар кўриб чиқилиши натижасида истеъмолчилардан жами 75 млрд сўм миқдорда ортиқча маблағ олингани аниқланиб, тегишли чоралар кўрилганлиги оқибатида 44 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 16 млн нафар истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди;
Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида жами 452 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб, уларнинг экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 77 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланиб, тегишли чоралар кўрилди;
Рекламага оид ҳуқуқбузарликлар бўйича аниқланган ҳолатлар юзасидан 344 та
субектларга нисбатан 2,4 млрд сўм миқдорда молиявий жарималар қўлланилди;
Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари иштирокида қонунбузилиш ҳолатлари бўйича қўзғатилган жами 1 297 та ишлар кўриб чиқилди.
Лекин, ҳисобот даврида бир қатор хато ва камчиликларга, қолоқликларга ҳам ёъл қўйилган бўлиб, эришилмаган натижалар билан биргаликда ўз ечимини кутаётган масалалар ҳам мавжуд. Жумладан:
Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини ҳамда давлат кўмагини самарадорлигини баҳолашда ҳудудий бошқармалар томонидан 2025 йил ИИИ чораги давомида “Ех-анте” усулида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш бўйича амалга оширган ишлари етарли даражада эмас.
Ҳудудий бошқармалар томонидан жами 852 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари рақобат муҳитига таъсири юзасидан кўриб чиқилган бўлиб, уларнинг атиги 31 таси (4 %) рақобат қонунчилигига зидлиги аниқланган.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Сурхондарё, Сирдарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида рақобат қонунчилигига зид ҳолатлар умуман аниқланмаган.
Норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатларни “ех-пост” усулида рақобатга таъсирини баҳолаш бўйича ҳудудий бошқармалар томонидан 2025 йил ИИИ чораги давомида
“эх- пост” усулида маҳаллий давлат ҳокимияти бошқармалари ва республика ижро этувчи бошқармаларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва ҳаракатларининг рақобат қонунчилигига мувофиқлиги юзасидан ўтказилган ўрганишлар натижалари ҳам қониқарли эмас.
Ҳудудий бошқармалар томонидан ўрганилган маҳаллий давлат ҳокимияти бошқармаларининг ва республика ижро этувчи бошқармаларни ҳудудий бўлинмаларининг 206 188 та ҳужжатларини атиги 720 тасида (0,3 %) рақобат тўғрисидаги қонунчиликка зид ҳолатлар содир этилганлиги аниқланган.
Хусусан, энг паст кўрсатгичлар Фарғонада 7 та, шу ўринда таъкидлаш лозимки бу кўрсаткич бир йилдан буён ўзгармаган (маҳаллий давлат ҳокимияти бошқармалари ҳужжатлари), Тошкент шаҳри 10 та, Тошкент вилоятида 12 та, Бухоро вилоятида 19 та, Навоий вилоятида 22 та, Сирдарё вилоятида 27 та қонунбузилиш ҳолати аниқланган.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармаларига белгиланган тартибда вазирлик ва идораларнинг ҳудудий бўлинмаларида ҳамда маҳаллий ҳокимликларида комплекс ўрганиш (тегишли ҳужжатларни ўрганишдан ташқари тендер, танлов савдолари, давлат иштирокидаги корхоналарни ташкил қилиш ва бошқалар бўйича рақобат қонунчилигига риоя этилганлигини ўрганиш) ўтказиш бўйича тегишли тушунтириш ва кўрсатмалар берилган бўлса-да, Наманган, Сурхондарё, Бухоро, Хоразм ва Қашқадарё вилоятлари ҳудудий бошқармаларида ушбу тизим ёълга қўйилмаган.
Қўмитанинг Жиззах (1 272 та) ва Сурхондарё (1 038 та) вилояти ҳудудий бошқармалари томонидан ўрганилган савдолар асослантирувчи (лотлар кесимида) ҳужжатлари билан тақдим этилмаган. Фақат умумлаштирилган шаклдаги ҳисоботлар тақдим этилган холос.
Қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан тақдим этилган маълумотларга асосан ўтказилган ўрганишларда айрим ҳудудий бошқармалар “қонунбузилиши аниқланмади” деб кўрсатган танловларда ҳам рақобат қонунчилиги талабларига зид ҳолатлар аниқланди. Мисол учун:
Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси тақдим этган ўрганилган савдолар тўғрисидаги рўйхат шаклидаги маълумот бўйича Қарши шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бўлими томонидан 403735-сонли ҳамда Чироқчи туман ҳокимлиги Ободонлаштириш бошқармаси томонидан 407225-сонли лот рақами билан ўтказилган танловда рақобат қонунчилиги талабларига зид ҳолатлар аниқланмаган.
Бироқ, қайта ўтказилган ўрганиш давомида 403735-сонли лот рақами билан ўтказилган танловда харид ҳужжатларига мувофиқ барча маълумот ва ҳужжатларни тақдим этган ҳамда нарх қисми бўйича ғолиб деб топилган корхонага нисбатан паст нарх таклифини билдирган “Оптимал Траде Лимитед” МЧЖ ва “Дреам-Мебел-Оф” МЧЖлар техник қисм бўйича асоссиз равишда паст баллар билан баҳоланганлиги натижасида “Шодлик Cомфорт” МЧЖ ғолиб деб топилганлиги аниқланди.
Шунингдек, 407225-сонли лот рақами билан ўтказилган танловда иштирок этган иккита корхонадан биттаси яъни, “Дубаи Логистиc” МЧЖ харид ҳужжатлари талабларига мувофиқ маълумот ва ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаганлиги учун танловдан четлаштирилиши ва савдо ўтказилмаган деб топилиши керак бўлган бўлса-да, асоссиз равишда юқори баллар билан баҳоланган ҳолда савдо ўтказилганлиги аниқланди.
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Самарқанд Автомобиль Заводи” МЧЖнинг 4272993-сонли лот рақами билан “Кузов етказиб бериш ва ўрнатиш” бўйича бошланғич нархи 8 040,9 млн. сўмлик танловда камчиликлар аниқланмаганлиги бўйича маълумотлар тақдим этилган.
Бироқ, қўмита томонидан қайта ўтказилган ўрганиш давомида ушбу танловда иштирок этган иккита корхонадан биттаси, яъни “Глобал Индустриал Солутионс” МЧЖ харид ҳужжатлари талабларига мувофиқ маълумот ва ҳужжатларни тўлиқ тақдим этмаганлиги учун танловдан четлаштирилиши ва савдо ўтказилмаган деб топилиши керак бўлган бўлса-да, асоссиз равишда юқори баллар билан баҳоланган ҳолда савдо ўтказилганлиги аниқланди.
Ушбу ҳолатларда ҳудудий бошқармалар томонидан ўрганиш ишлари тўлиқ амалга оширилмасдан, юзаки ёндашилган.
Инсофсиз рақобат бўйича қўмитанинг ҳудудий бошқармалари томонидан 79 та
мурожаат кўрилган бўлиб, 29 та ҳолатда иш қўзғатилган.
Шундан, Қорақалпоғистон Республикасида 1 та, Андижонда 1 та, Бухорода 1 та, Жиззахда 5 та, Қашқадарёда 2 та, Навоийда 1 та, Наманганда 3 та, Самарқандда 3 та, Сурхондарёда 1 та, Тошкентда 3 та, Фарғонада 1 та, Хоразмда 5 та ва Тошкент шаҳрида 3 та иш кўриб чиқилган.
Сирдарё вилоятида иш қўзғатилмаган, мурожаатдаги ҳолатга қараб рақобат қонунчилиги доирасида тушунтириш берилган.
Баъзи ҳудудий бошқармаларнинг мурожаатларни кўриб чиқиш натижалари бўйича берган жавоб хатлари, махсус комиссияларининг ажрим ва қарорлари устидан қўмитага келиб тушган апелляция шикоятлари кўриб чиқилди. Наманган, Самарқанд вилоятлари ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаларида аризачи сўраган ҳолат бўйича рақобат қонунчилиги талабларига мувофиқ тўғри жавоблар берилмаган.
Жумладан, қўмита Апелляция кенгашининг 2024 йил 26 декабрдаги 85-12-АКҚ-сон қарори билан Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига “ОПЕЛЛА ҲЕАЛТҲCАРЕ ИТАЛЙ С.Р.Л.” компаниясининг 2024 йил 24 апрелдаги аризасида кўрсатилган ҳолатларни эътиборга олиб, “МЕРРЙМЕД ФАРМ” МЧЖга нисбатан қўзғатилган 1-16-2024/43-сонли ишни қайта кўриб чиқиш юклатилганлигига қарамасдан, ҳудудий бошқарма махсус комиссияси раиси қонунчилик бузилганлиги белгилари ёъқлиги сабабли 2025 йил 14 апрелдаги ажрим билан “МЕРРЙМЕД ФАРМ” МЧЖга нисбатан янги 01/1-сонли ишни қўзғатишни рад этган.
Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “МАРС, Инcорпоратед” компаниясининг 2025 йил 12 майдаги 0790-сонли “АГРО БРАВО” МЧЖ томонидан 1-14-2024/123-сонли иш бўйича берилган кўрсатма ижро қилинмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатига тушунтириш хати билан жавоб берилган, аниқланган ҳолат юзасидан “АГРО БРАВО” МЧЖга нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.
Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси махсус комиссия раиси томонидан “МАРС,Инcорпоратед” компаниясининг 2025 йил 5 майдаги 0786-сон “ИСЕ&ГОЛД” МЧЖ томонидан 04/47-сонли иш бўйича берилган кўрсатма ижро қилинмаётганлиги тўғрисидаги мурожаатига товар белгисини муҳофаза қилиш масаласи Адлия вазирлиги ваколатига кириши асоси билан 1-10-2025/152-сонли ишни қўзғатишни рад этиш тўғрисидаги 2025 йил 12 майдаги ажрим чиқарилган.
Картель келишувлари бўйича ҳудудий бошқармалари томонидан 34 та мурожаат кўрилган бўлиб, 34 та иш қўзғатилган.
Шундан, Қорақалпоғистон Республикасида 2 та, Бухоро вилоятида 2 та, Жиззах вилоятида 6 та, Қашқадарё вилоятида 2 та, Навоий вилоятида 2 та, Самарқанд вилоятида 3 та, Сирдарё вилоятида 2 та, Сурхондарё вилоятида 1 та, Тошкент вилоятида 11 та, Фарғона вилоятида 3 та иш кўриб чиқилган.
Наманган ва Хоразм вилоятларида иш қўзғатилмаган, мурожаатдаги ҳолатга қараб рақобат қонунчилиги доирасида тушунтиришлар берилган.
Андижон вилояти ва Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармаларига тил бириктириш ва картель келишувлар бўйича мурожаатлар келиб тушмаган.
Республикада фаолият юритаётган монополист корхоналар ва давлат улуши мавжуд ташкилотлар томонидан юқори ликвидли ва монополь маҳсулотларни биржа савдоларига қўйиш бўйича тасдиқланган режа-жадваллар ўз вақтида биржанинг расмий веб сайтига жойлаштириш ҳолатлари шунингдек, маҳсулотларни жадвалларда белгиланган муддатлар ва ҳажмларда биржа савдоларига қўйилиши ҳолатлари юзасидан Қўмита томонидан ҳудудий бошқармаларга ҳар ойда юқоридаги қонун бузилиш ҳолатларига ёъл қўйган субектлар тўғрисидаги маълумотлар тақдим этиб борилади.
Хусусан, Қўмитанинг 2025 йил 8 январдаги 37/03-15-сонли хати орқали ҳудудда фаолият юритаётган цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан 2024-2025 йиллар оралиғида ишлаб чиқарилган цемент маҳсулотининг 50 фоизидан ортиғи тўғридан-тўғри шартномалар орқали сотилиш ҳолатлари бўйича хат юборилган.
Ушбу аниқланган қонун бузилиш ҳолатлар аломати ҳудудий бошқармаларга
6 ой олдин берилган бўлса-да, топшириқ ижроси ўз муддатида таъминланмаган.
Бугунги кун ҳолатига, 5 та корхонага нисбатан иш қўзғатилган ва 2 та ҳолатда текшириш ҳамда ўрганишлар ўтказилган.
Шу билан бирга, цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан маҳсулотни тўғридан-тўғри шартномалар асосида сотилганлиги ҳолати фақат Қорақалпоғистон Республикаси, Андижон, Жиззах, Фарғона, Қашқадарё, Наманган, Самарқанд ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан ўрганилган, қолган ҳудудий бошқармалар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмаган.
Хусусан, Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан амалга оширилган ишлар бўйича маълумотлар тақдим этилмаган.
Шунингдек, 2025 йил 14 апрелдаги 850/03-15-сонли хати орқали ҳудудий бошқармаларга 16 та маҳсулот тури бўйича апрель ойида жадвалларга амал қилинмаганлиги, 320 дан ортиқ корхона томонидан жадваллар веб сайтга жойлаштирилмаганлиги аломатлари бўйича хат юборилган.
Бугунги кун ҳолатига, 15 та корхонага нисбатан иш қўзғатилган, 20 та ҳолатда текшириш ва ўрганиш ўтказилмоқда, 70 та ҳолат бўйича кўрсатма ва огоҳлантириш берилган.
Хусусан, мазкур топшириқ ижроси Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан бажарилган бўлиб, қолган ҳудудий бошқармалар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмаган.
Қўмита томонидан 2024 йил 31 октябрдан бошлаб барча суюлтирилган газ импорти билан шуғулланувчи корхоналарга ўз эҳтиёжларидан (ишлаб чиқариш жараёнида ишлатиш ёки тасарруфидаги шохобчалари орқали сотиш) ташқари импортдан келтирилган суюлтирилган газ ҳажмларини ички бозорда фақат биржа савдолари орқали сотиш бўйича кўрсатма берилган.
Мазкур кўрсатма ижросини самарали ташкил этиш юзасидан қўмита томонидан 2025
-йил 23 январда 163/03-15-сонли хат орқали ҳудудий бошқармаларга:
- ҳудудда фаолият юритаётган суюлтирилган газни сақловчи корхоналарнинг устун музокара кучини эътироф этиш;
- суюлтирилган газни импорт қилган 35 та корхоналар томонидан режа-жадваллар ўз вақтида биржанинг расмий веб сайтига жойлаштирилиши, тасдиқланган графиклар асосида бир маромда маҳсулотларни қўйиб борилиши, маҳсулот белгиланган муддатларда юклаб берилиши (етказиб берилиши) ҳолати устидан кунлик мониторинг ўрнатиш бўйича хат
Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд ва Фарғона вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳри ҳудудий бошқармалари томонидан ўрганишлар ўтказилган бўлиб, қолган ҳудудий бошқармалар томонидан тегишли ишлар амалга оширилмаган.
Ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар бўйича қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларнинг (буғдой ва ун, қолипли нон, мол гўшти, парранда гўшти, тухум, пахта ёғи, кунгабоқар ёғи, гуруч, шакар, сут қадоқланган) нархлари ўзгариши динамикаси мониторинг қилиб борилади. Республика бўйича истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳар деҳқон бозорлари ҳамда арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо
ярмаркаларига масъул ходимлар бириктирилган.
Қўмита марказий аппарати ҳамда ҳудудий бошқармалари томонидан ички бозорда маҳсулотларни ишлаб чиқаришдан бошлаб, якуний истеъмолчига сотиш жараёнигача
бўлган занжирни ўрганиш мақсадида гўшт, парранда гўшти, сут, гуруч, шакар ва шу каби бошқа турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари, улгуржи етказиб берувчилари, савдо тармоқлари ва йирик деҳқон бозорларидаги тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритиб борилмоқда.
Бироқ, ҳудудий бошқармалар томонидан, ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар нархларини таҳлил қилиш соҳасида бир қатор камчиликлар мавжуд. Жумладан:
Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан шакар, гуруч, мол гўшти, парранда гўшти, пахта ёғи, тухум, қолипли нон маҳсулотлари бўйича ўрганиш ўтказилмаган, қолган барча ҳудудий бошқармалари томонидан олиб борилган таҳлилларда етарли даражада ўрганишлар ўтказилмасдан, статистик маълумотлардан фойдаланган ҳолда тақдим этилган.
Шунингдек, ҳудудий бошқармалар томонидан маълумотларни “Фаир Теч” платформасининг “мй.фаирприcе.уз” тизимида озиқ-овқат маҳсулотлари нархларини ҳафтанинг жума куни киритилиб бориши белгиланган.
Бироқ, Наманган, Сурхондарё ва Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармалар томонидан мунтазам равишда сусткашликка ёъл қўйилиб келинмоқда.
Иқтисодий консентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бўйича қўмитанинг 2024 йил якунларига бағишлаб ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги олинганлиги юзасидан ҳудудий бошқармаларга доимий равишда хатлов ўтказиш ва қонун бузилиш ҳолатларига нисбатан тегишли чора кўриш топшириғи берилган.
Ҳудудий бошқармалар томонидан ишлар мустақил равишда амалга оширилмасдан марказий аппаратдан юборилган топшириқлар бўйича чекланиб қолмоқдалар.
Ўтган давр мобайнида, 9 та ҳудудий бошқармалар томонидан 30 та қонун бузилиш ҳолатлари аниқланган ва уларга нисбатан иш қўзғатилиб, чоралар кўрилган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах, Наманган ва Самарқанд вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан қонун бузилиш ҳолатлари умуман аниқланмаган.
Товар ва молия бозорларида ўтказилган таҳлиллар бўйича жорий йил 17 июлда Ўзбекистон Республикаси Президенти бошчилигида ўтказилган видеоселектор мажлисининг 33
-сон баёни 57-бандида Рақобат қўмитасига ҳар чоракда:
маҳсулотлар тури бўйича ички бозорнинг тўйинганлиги, маҳсулотларга бўлган эҳтиёж ҳажми ва сотилиш нархларини ҳудуд ва тармоқлар кесимида ўрганиб бориш;
Бозорда етишмаётган маҳсулотлар бўйича янги қувватларни яратиш ва мавжудларини кенгайтириш бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритиб бориш белгиланган.
Лекин, ҳудудий бошқармалар томонидан мазкур топшириқ ижроси ўз вақтида бажарилмасдан, сифациз ва тўлиқ таҳлил қилинмаган маълумотлар тақдим этилмоқда. Давлат раҳбарининг ҳудудларга ташрифи давомида тўйинганлик даражасини аниқлаш доим марказий аппарат томонидан амалга оширилмоқда.
Рақобат қўмитасининг асосий функсияларидан бири Иқтисодиётда (ўз ҳудудида) рақобат муҳити ҳолати бўйича доимий таҳлиллар ўтказиш ҳисобланади.
Марказий аппарат томонидан бир ойда камида битта соҳа бўйича таҳлиллар ўтказилиб, асосланган таклифлар билан Ҳукуматга маълумот киритиб борилмоқда.
Бироқ, ҳудудий бошқармалар томонидан ўтган даврда Иқтисодиётда (ўз ҳудудида) рақобат муҳити ҳолати бўйича мустақил тарзда таҳлиллар ўтказилмаган ва қўмитага тақдим этилмаган.
Ҳудудий бошқармалар томонидан устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилиш, тартибга солинадиган нархларни қўлланилишини бузиш ёъналишида жорий йилнинг ўтган даврида жами 49 та ишлар кўриб чиқилган.
Айрим ҳудудларда ушбу ёъналишда кўрсаткичлар жуда паст. Хусусан,
Хоразм вилоятида 1 та, Қашқадарё ва Наманган вилоятларида 2 тадан ҳамда қолган вилоятларда ўртача 4 тадан ишлар қўзғатилиб, кўриб чиқилган.
Бироқ, ҳудудлардаги мавжуд потенсиалдан келиб чиққанда 6 ой давомида устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилиш ёъналишида атиги 4 та ишлар кўриб чиқилиши (бир ойда битта ҳам эмас) паст кўрсаткич ҳисобланади.
Олдинги йилларда аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича ортиқча олинган даромадларни белгиланган тартибда тегишли ҳисоб рақамларга ундириш ёки истеъмолчиларга қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича кўрсатмалар берилишига қарамасдан, бугунги кунга қадар 2000-2019 йилларда давомида ундирилмаган жами 4,7 млрд сўмлик қолдиқ мавжуд. Жумладан:
Ҳудудий бошқарма раҳбарлари бир неча бор огоҳлантиришларга қарамасдан ушбу қолдиқ маблағларни Мажбурий ижро бюроси орқали ундириш чораларини кўрмасдан, ўз ҳолига ташлаб қўйганлар.
Яширин иқтисодиётни қисқартириш бўйича Махсус комиссиясининг 1-сонли йиғилиш баёни қарорининг 17-банди ижросини таъминлаш мақсадида, ҳудудий бошқармаларга нархларнинг сунъий равишда пасайтирилиши ёки ошириб кўрсатилиши ҳолатлари бўйича ҳар ойда 2 та субектни аниқлаб, қонунчиликда белгиланган тартибда чоралар кўрилиши вазифаси юклатилган.
Жорий йилнинг январ-июл ойлари давомида 168 та ҳолатни аниқлаш режаси белгиланган бўлиб, ушбу кўрсаткич атиги 49 фоизга бажарилган, холос.
Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама соҳасини тартибга солишда истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 10 га яқин ёъналишда 221 та тизимли ўрганишлар ўтказилиб, жами 74,8 млрд сўм ортиқча маблағ олингани аниқланган ва 43,5 млрд сўм қайта ҳисоб-китоб қилиниши натижасида 16,6 млн нафар истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Бироқ, Қорақалпоғистон Республикаси, Жиззах ва Хоразм вилоятлари томонидан сусткашликка ёъл қўйилганлиги сабабли, умумий натижанинг 1 фоизни ҳам ташкил этмаган.
Шунингдек, қуйидаги соҳалар бўйича алоҳида ўрганишларда:
- Умумий овқатланиш шохобчаларида истеъмолчиларга кўрсатилаётган хизматларни хавфсизлик талабларига мувофиқлиги, хизматдан фойдаланиш натижасида истеъмолчининг соғлигига зарар етказиши мумкин бўлган ҳолатлар танланма асосда 380 та корхонада ўрганилди.
Бироқ, қўмитанинг 2025 йил 29 январдаги 489/26-26-сонли ахборот тақдим этиш ҳақидаги топшириғи берилганлигига қарамасдан, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан ўрганишлар амалга оширилмаган.
- Истеъмолчиларга маиший чиқиндиларни ташиш хизматлари кўрсатиш ўрганилганда 41,4 млрд сўм нореал қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланиб, қайта ҳисоб- китоб қилиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилган.
Бироқ, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан белгиланган муддатда бажарилмаган.
- в) Аҳолига куз-қиш мавсумида суюлтирилган газни белгиланган ҳажмда етказиб берилганлиги ўрганилганда жами 765,5 млн сўмлик етказиб берилмаган ҳажм учун истеъмолчилардан пул маблағлари олинганлиги аниқланган.
Бироқ, Навоий ва Сурхондарё вилоятларидан ташқари бошқа ҳудудларда топшириққа сусткашлик билан ёндашиб, бундай муаммолар аниқланмаганлиги билдирилган.
- г) Электрон (онлайн) тижорат платформаларининг 30 дан ортиқ оммавий оферталари ўрганилди ва 16 фоизида (5 та) амалдаги қонунчилик талабларига номувофиқликлар аниқланиб, тегишли чоралари кўрилди.
Бироқ, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан ҳеч қандай оммавий оферталари ўрганилмаган.
Рақобат қўмитаси томонидан “Фаир теч” ягона ахборот тизими орқали келиб тушган хабарлар бўйича 2025 йилнинг ўтган даври давомида олиб борилган ўрганишларда 347 та дорихонада 181 192 та ҳолатда дори воситаларнинг савдоси бўйича 2,9 млрд сўм асоссиз даромад олинганлиги аниқланиб, белгиланган тартибда қайтариш чоралари кўрилган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси (6 та), Фарғона (10 та)ва Хоразм (12 та) вилоятлари ҳудудий бошқармалари томонидан топшириқ ижосини ташкил этишда сусткашликка ёъл қўйилган.
Реклама қонунчилигини бузилиши бўйича республика миқёсида жами
17 мингдан ортиқ ўрганиш ўтказилган бўлса-да, ўтказилган ўрганишларда ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлаш бўйича энг ачинарли ҳолат Навоий (204 та), Тошкент
(220) ва Хоразм (785 та) вилоятларига тўғри келади.
Шу билан бирга, реклама соҳасида қуйидаги ёъналишларда:
- Қурилиш соҳасида истеъмолчиларнинг норозиликларини олдини олиш мақсадида янги қурилаётган кўп квартирали уйларни белгиланган тартибда расмийлаштирилганлиги бўйича 120 дан ортиқ ўрганишлар ўтказилган бўлса-да, Қорақалпоғистон Республикаси, Сурхондарё, Бухоро, Навоий, Наманган, Самарқанд, Хоразм ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан мониторинглар ўтказилмаган.
- Маҳсулотларни сотишда реклама орқали ўтказиладиган турли хил рағбатлантирувчи аксиялар бўйича 898 та ўрганишлар ўтказилган бўлиб, 28 та ҳолатда камчиликлар аниқланиб, бартараф этиш чоралари кўрилган.
Бироқ, Сурхондарё ҳудудий бошқармаси томонидан умуман мониторинглар ўтказилмаган.
- в) Букмекерлик ва тотализаторлар хизматларига доир ҳар қандай кўринишдаги (шаклдаги, воситалардаги) рекламани тарғиб қилиш ҳолатларини ўрганиш юзасидан 357 та мониторинглар ўтказилган ва 33 та ҳолатда камчиликлар аниқланган.
Бироқ, Сурхондарё вилояти ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармалари томонидан умуман мониторинглар ўтказилмаган.
- г) “Реклама тўғрисидаги” қонун бузилиши соҳасида Фарғона вилоятида 1 та ва
Самарқанд вилоятида 5 та иш қўзғатилган.
Юридик таъминлаш ёъналиши бўйича қўмита фаолиятини самарали ташкил қилиш билан боғлиқ энг катта муаммолардан бири бу қонунни қўллаш амалиёти бир хилда эмаслиги. Буни аввал ҳам таъкидлаб ўтилганлигига қарамасдан, бугунги кунда ҳам ушбу камчиликлар бартараф этилмасдан келинмоқда.
Ҳисобот даврида даъвогар ва жавобгар сифатида кўриб, тамомланган суд ишлари бўйича Хоразм вилоятида 10 та суд ишининг 3 таси (30%), Сирдарё вилоятида 15 та суд ишининг 3 таси (20%) ҳудудий бошқарма фойдасига ҳал бўлмаган.
Апелляция кенгаши томонидан Тошкент вилояти 4 тадан 3 таси, Самарқанд вилояти 2 тадан 2 таси, Жиззах вилояти 1 тадан 1 таси, Хоразм вилояти 1 тадан 1 таси ва Тошкент шаҳар 4 тадан 1 та қарорлари бекор қилинган.
Тошкент вилояти ҳудудий бошқармасининг 4 тадан 1 та қарори ўзгартирилган.
Қўмитанинг 14 та ҳудудий бошқармаларида штатлар жадвали бўйича жами бошқарув штатлар сони 234 тани (5 та вакант) ташкил қилади. Шундан, асосий фаолият билан боғлиқ (раҳбарият, рақобат ва истеъмолчи бўлимлари) штатлар сони 187 тани ташкил қилиб, улардан 4 таси вакант.
Асосий фаолият бўйича ишлаётган 183 та ходимларнинг қўмита тизимидаги иш стажи таҳлил қилинганда, 14 та (8 %) ходим 1 йилгача, 20 та (11 %) ходим
1-2 йил, 13 та (7 %) ходим 2-3 йил, 20 та (11 %) ходим 3-5 йил, 54 та (29 %) ходим
5-10 йил ва 62 та (34 %) ходим 10 йилдан ортиқ иш стажига эга.
Ходимларнинг 34 нафари ёки 19 % қўмита тизимида 2 йил иш стажига эга эмас. Масалан, Самарқанд вилоятида ходимларнинг 12 нафаридан 7 нафари (58 %),
Тошкент вилоятида 13 нафаридан 6 нафари (46 %), ва Қорақалпоғистон Республикасида 13 нафаридан 5 нафари (38 %) қўмита тизимида янгидан иш бошлаган ходимларни ташкил қилади.
Кадрлар қўнимсизлиги бўйича таҳлил натижаларига кўра, ҳудудий бошқармаларда 2025 йил ИИИ чорагида 26 нафар ходим ишдан бўшатилган ва қўнимсизлик даражаси 8 фоизни ташкил қилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 22 сентябрдаги 492- сонли қарорига мувофиқ, 2023 йил 1 ноябрдан бошлаб давлат бошқармаларида инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатлар “Ҳрм.аргос.уз” электрон платформасида юритилиши белгиланган бўлса-да, айрим ҳудудий бошқармалар томонидан қабул қилинаётган кадрларга оид ҳужжатларни тизимга киритмаслик ҳолатлари ҳозиргача мавжуд.
Ҳудудий бошқармалар томонидан, ҳисобот давомида қабул қилинган жами
1 893 та буйруқнинг 263 таси тизимга киритилмаган.
Масалан, Сурхондарё вилоятида қабул қилинган 64 та буйруқдан атиги 10 таси тизимга киритилган, қолган 54 таси (84 %) платформа орқали шакллантирилмаган, Қорақалпоғистон Республикасида 277 тадан 125 таси (45 %) ва Тошкент вилоятида 114 тадан 50 таси (44 %) бўйруқ нусхалари платформага киритилмаган.
Қўмитанинг 2023 йил 12 июндаги 116-ШТ-сонли буйруғи билан тизимдаги вакант лавозимларга ишга қабул қилиш фақат танлов асосида амалга оширилиши белгиланган бўлишига қарамасдан, Наманган вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан 2025 йил 11 июндаги 38-ШТ-сонли буйруғи билан ҳеч қандай танлов ўтказилмасдан, фуқаро
Мирзабаев Хусниддин Мухамаджонович Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўйича бош мутахассис лавозимига ишга қабул қилинган.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, қайд этилган хато-камчиликлар ва қолоқликларни зудлик билан бартараф этиш, ўз ечимини кутаётган мавжуд муаммоларни ҳал қилиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан 2025 йилга белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини сўзсиз таъминлаш бўйича бошқарувни барча даражадаги раҳбар ва мутахассисларнинг шахсий масъулияти ва жавобгарлигини кучайтириш мақсадида ҳайъат йиғилиши
Қарор қилади:
- Қўмита томонидан 2025 йил ИИИ чораги давомида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва ҳудудий органлар томонидан ёъл қўйилган камчиликлар тўғрисида қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаевнинг ҳисоботи маълумот ва ижро учун қабул
- Қўмита марказий аппаратининг бошқарма ва мустақил бўлим бошлиқлари, қўмита тасарруфидаги тизим ташкилотлари, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалар раҳбарлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан 2025 йил ИИИ чорагида белгиланган прогноз кўрсаткичлар ва топшириқларнинг ижросини таъминлаш борасидаги амалга оширилган ишлар қониқарсиз деб
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукуматининг ҳужжатларида баён этилган кўрсатма ва топшириқларнинг ижросини кечиктириб бажариш, шунингдек, белгиланган муддатларда, тўлақонли ва сифатли таъминланмаслик ҳолатларидан тегишли хулоса чиқариши, шахсий масъулият ва жавобгарликни, ҳар бир ижро интизомига қатъий ва сўзсиз риоя этмаслик ҳолатлари учун интизомий жазо муқаррарлигини ҳис этган ҳолда фаолиятини ташкил этиши уқтириб ўтилсин.
- Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ҳукумати ҳужжатлари билан қўмитага юклатилган вазифалар ва топшириқларнинг ижросини таъминлашга масъулияцизлик билан ёндашганлиги учун Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси Давлетов, Андижон вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Матмусаев, Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи В. Қаҳҳоров, Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи И.Маматқулов, Қашқадарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи С. Садиков, Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи, А.Мукхаммадиев, Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф. Солохитдинов, Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Б.Тойиров, Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Қ.Юлдашев, Сурхондарё вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ф.Саматов, Фарғона вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Холматов, Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи А.Сабиров, Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи Ж.Исмоилов ва Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи
Ж. Туробовлар қатъий огоҳлантирилсин.
- Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази (О.Жумаев) Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳамда ҳудудий бошқармалар томонидан тегишли ҳудудларда инфляцияга асосий «босим»ни шакллантираётган озиқ-овқат маҳсулотлари
нархларини барқарорлаштириш бўйича таҳлилий маълумотлар ва таклифлар, шунингдек, товар бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлик даражаси бўйича таҳлилларнинг қўмита (Марказ)га мунтазам равишда тақдим этиб борилиши юзасидан мониторинг олиб борсин ҳамда мониторинг натижалари тўғрисида ҳар чорак якуни билан раҳбариятга ахборот кирицин.
- Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари ҳужжатларини рақобат муҳитига таъсирини ҳамда давлат кўмагини самарадорлигини баҳолаш бошқармаси (С.Атамуротов), ҳудудий бошқарма раҳбарлари билан биргаликда жорий йил 15–августга қадар давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва ҳаракатларида камчиликлар аниқланмаган ҳудудларда рақобат қонунчилигига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқлашга кирицин;
Ўрганиш натижаларига кўра, камчиликка ёъл қўйган ҳудудий бошқарма бошлиғига нисбатан интизомий жазо қўллаш юзасидан таклифлар киритиб борсин.
- Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бошқармаси (Б.Бобохонов) ва Ички аудит, коррупсияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими (А.Хакимов) билан биргаликда 1 ой муддатда “Самарқанд Автомобиль Заводи” МЧЖ томонидан 4272993- сонли лот рақами билан “Кузов етказиб бериш ва ўрнатиш” юзасидан ўтказилган танлов бўйича текшириш ўтказсин ҳамда ҳудудларда давлат харидларини ўрганувчи ходимлар ва уларнинг раҳбарларини қаттиқ назоратга олсин ва раҳбариятга доимий маълумот киритиб
- Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картель келишувларга қарши курашиш бошқармаси (Б.Бобохонов) ҳудудий бошқарма раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда Наманган вилояти “Опелла Ҳеалтҳcаре Италй С.Р.Л.” компанияси, Самарқанд вилояти “Агро Браво”МЧЖ ва Тошкент шаҳар “ИСЕ&ГОЛД” МЧЖлар мурожаатларини қайта кўриб чиқсинлар ва қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрсинлар.
Ички аудит, коррупсияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими (А.Хакимов) мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, ушбу ҳудудий органларга нисбатан текширув ўтказсин ва натижаси юзасидан раҳбарга таклиф кирицин.
- Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими (У.Қаландаров), Ички аудит, коррупсияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими (А.Хакимов) бир ой муддатда Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси бошлиғи ўринбосарларини лавозимларини алмаштириш (ротация қилиш) юзасидан таклиф ишлаб чиқиб, раҳбариятга кирицин.
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳар бир ҳудудда йил якунига қадар камида 3 та ҳолат бўйича картель келишуви бўйича ўрганиш ўтказиб, қўмитага маълумот тақдим эцинлар.
- Ҳудудий бошқарма бошлиқлари бир ҳафта муддатда юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларнинг биржа савдоларида сотилиши бўйича берилган барча топшириқ ижросини амалга оширилиши таъминласинлар ва қўмитага маълумот тақдим Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш бошқармаси (Д.Хамраев) топшириқ ижросини амалга оширилишини назорат қилсин ҳамда маълумот тақдим этмаган ҳудудий бошқарма бошлиғига нисбатан чора кўриш бўйича таклиф кирицин.
- Ҳудудий бошқарма бошлиқлари ҳар ой ишлаб чиқарувчилар, улгуржи етказиб берувчилар, савдо тармоқлари ва йирик деҳқон бозорларидаги тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича асосли таклифларни қўмитага тақдим этиб борсинлар.
Товар-хом ашё биржалари ва истеъмол бозорларида нархларни назорат қилиш бошқармаси (Д.Хамраев) ушбу таклифларни ўрганган ҳолда статистик маълумотларга асосланган маълумотлар киритмаган ҳудудий орган раҳбарига нисбатан таъсирчан чора кўриш бўйича таклиф киритиб борсин.
- Иқтисодий консентрация ва иқтисодиётда давлат иштирокини назорат қилиш бошқармаси (Д.Насирова) ҳар чоракда барча ташкил этилган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг афилланган корхоналари рўйхатини шакллантириб, ҳудудларга юборилишини таъминласин;
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари бир ой муддатда қўмитадан берилган рўйхат бўйича ўрганиб, аффилланган шахсларини ташкил этишда монополияга қарши органининг олдиндан розилиги олинмаган давлат корхоналари бўйича тегишли чора кўриш;
ҳар чоракда камида учта бозор бўйича ҳар бир ҳудудда иқтисодий салоҳиятидан (хом ашё базаси, ҳудуддаги талаб ҳажмидан) келиб чиқиб муайян товарларнинг тўйинганлигини таҳлил қилиб, маълумотлар киритиб бориш;
– ҳар ой камида битта соҳа бўйича Иқтисодиётда (ўз ҳудудида) рақобат муҳити ҳолати бўйича таҳлиллар ўтказилиб, асослантирувчи таклифларни қўмитага киритиб борсинлар.
- Ҳудудий бошқарма бошлиқлари Монополияга қарши тартибга солиш, нархлар ва таърифларни тартибга солиш бошқармаси (У.Давлатов) билан биргаликда нархларнинг сунъий равишда пасайтирилиши ёки ошириб кўрсатилиши ҳолатлари бўйича ҳар ойда камида 2 та ишлар кўриб чиқиш;
2000-2019 йиллар давомида ундирилмаган жами 4,7 млрд сўмлик қолдиқ маблағларни қисқа муддатда ундириш чорасини кўрсинлар.
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бошқармаси (Е.Ҳаитметов) жорий йил 11 августга қадар ҳудудлар кесимида номуайян доирада истеъмолчилар муаммоларини ўрганиш қайси соҳалар бўйича амалга оширилиши юзасидан режа-графигини ишлаб чиқиб, ҳудудларга топшириқ туширишни таъминласин. Худди олдинги топшириқдагилар каби бунда ҳам ўрганиш жараёнида нималарга эътибор бериш зарурлиги бўйича ёъриқнома ишлаб чиқиб, етказилиши таъминлансин.
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари тасдиқланган режа графикка мувофиқ ўрганишлар ўтказиб, ҳар ойда қўмитага (Е.Ҳайитметовга) маълумот киритиш;
Оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма нашрлар, ташқи реклама воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва телеграм мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан доимий мониторинг (кўрик, таҳлил) ўтказиб борилишини таъминласин.
- “Рақамли трансформация ва ауцорсинг маркази” Давлат муассасаси (Р.Кичкилов) ташқи реклама обектларини (конструксияларини) қуриш ҳуқуқини ауксион платформаси орқали савдосини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга
IJRO.GOV.UZ тизими орқали ЭРИ билан тасдиқланган,
- Юридик таъминлаш бўлими (Ш.Шадманкулов), Ички аудит, коррупсияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими (А.Хакимов), Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими (У.Қаландаров) билан биргаликда август ойидан бошлаб график асосида ҳар ойда камида иккита ҳудудий бошқармаларга чиқиб, улар томонидан қабул қилинган қарорларни инвентаризациядан ўтказсин;
Бошқармалар томонидан қабул қилинган қарор ва кўрсатмаларда ҳуқуқни қўллашда ёъл қўйилган хато ва камчиликларни тўғрилаш бўйича чоралар кўрилсин. Хатога ёъл қўйган ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва масъул ходимларга нисбатан интизомий жазо қўллаш бўйича раҳбариятга таклифлар кирицин.
Шунингдек, ҳудудий бошқарма ходимларининг билимини ошириш мақсадида, икки ҳафта муддатда ҳуқуқни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш бўйича ёъриқнома, қарор ва кўрсатмалар намуналарини ишлаб чиқсин.
- Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими (У.Қаландаров), Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази (О.Жумаев) билан биргаликда жорий йил 1 сентябрга қадар ҳудудий органлардаги мутахассисларни малакасини ошириш учун ўқув курслари ташкил қилиш режа графигини ишлаб чиқиб тасдиқлаш учун кирицин;
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари билан биргаликда мавжуд вакансияларни тўлдириш ва кадрлар қўнимсизлигини қисқартириш бўйича тегишли чоралар кўрсин;
Ҳудудий бошқарма бошлиқлари 10 октабрга қадар инсон ресурсларини бошқаришга оид барча маълумотлар ва ҳужжатларни “Ҳрм.аргос.уз” электрон платформасига киритилиши таъминласинлар.
- Жамоатчилик билан алоқалар бўлими (О.Усмонов):
Ҳудудий орган раҳбарлари жамоатчилик билан алоқалар ёъналишидаги ишларни қатъий назоратини таъминласин, сифатли маълумотлар етказиб берилиши ва мунтазам равишда уни танқидий кўриб бориб ўринбосарларининг ҳам ўз ёъналишларида масъул эканлиги белгилансин.
- Стратегик режалаштириш, трансформация ва методология бўлими (Н.Сабиров) икки ҳафта муддатда тегишли таркибий бўлинмалар билан биргаликда қўмитанинг 2025 йил ИИ ярим йиллик учун мўлжалланган иш режасини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун кирицин.
- Ахборот таҳлил ва ижро интизоми бошқармасининг Мурожаатлар билан ишлаш, ижро интизоми ва натижадорликни баҳолаш бўлими (А.Мирзаев) қўмита томонидан ҳудудларга берилган топшириқлар ва мазкур баён ижроси тўғрисида ҳар ой якуни билан умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни қўмита раисига киритиб борсин.
- Девонхона (Ф. Икрамова) мазкур баённомани қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб ташкилотларига юборилишини таъминласин.
- Мазкур йиғилиш баёни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда
Ҳайъат йиғилиши қарорлари 06.10.2025
05.07.2025
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш
ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг кенгайтирилган йиғилиш
БАЁНИ
КУН ТАРТИБИ:
- Қўмита томонидан 2025 йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва ҳудудий органлар томонидан йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида.
- Қўмита томонидан 2025 йилнинг 2 ярим йиллигида амалга ошириладиган асосий мақсад ва устувор вазифалар тўғрисида.
Йиғилишни Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси (кейинги ўринларда – Қўмита деб юритилади) раис Ҳ. Турахужаев очиб берди ҳамда сўзни раис ўринбосари Ф. Карабаевга берди. Раис ўринбосари Ф. Карабаев Қўмитанинг таркибий бўлинмалари ва ҳудудий органлари томонидан
2025 йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган ишларга ҳамда ижобий натижаларга қисқача тўхталиб ўтди.
Жумладан:
I. Норматив-ҳуқуқий базани такомиллаштириш соҳасида амалга оширилган ишлар
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2025 йилнинг 1-ярим йиллигида 9 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилган. Шундан, 3 та Вазирлар Маҳкамаси қарори, 2 та Идоравий қўшма қарор, 2 та Идоравий буйруқ, 1 та Ўзбекистон Республикаси Президенти фармони ва 1 та Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳаси тайёрланган.
- Қонун ҳужжатлари ва давлат органлари қарорларининг рақобат муҳитига таъсирини баҳолаш
- Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари томонидан loyiha.adliya.uz (project.gov.uz) портали орқали Қўмитага келиб тушган 439 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари (ex–ante) рақобат муҳитига таъсири юзасидан экспертизадан ўтказилди, шундан 219 та (49,9 %) норматив-ҳуқуқий ҳужжатларда амалдаги қонунчилик ҳужжатлари ва рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларига зид нормалар эканлиги аниқланган.
- Республика бўйича маҳаллий давлат ҳокимияти органлари
ва давлат бошқарув органларининг қабул қилган жами 206 188 та
(ex-post) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлари рақобат тўғрисидаги қонунчилик нормаларига мувофиқлиги юзасидан хатловдан ўтказилди. Шундан, 813 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди.
Аниқланган ҳолатлар бўйича рақобат қонунчилиги талабларига асосан тегишли чоралар кўрилган.
III. Давлат харидларида рақобатни таъминлаш
Қўмита томонидан 2025 йил 1-ярим йиллигида давлат буюртмачилари томонидан ўтказилган жами бошланғич қиймати 13,2 трлн. сўм бўлган 13 560 та давлат харидлари бўйича ўтказилган таҳлиллар натижасида буюртмачилар томонидан 8 854 та (65,3 %) савдолар жараёнида 13 009 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланган.
Шундан, Марказий аппарат мутахассислари томонидан олиб борилган жами 5 042 та харидлардаги таҳлиллар натижасида буюртмачилар томонидан 2 612 та (51,8 %) савдолар жараёнида 3 871 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган;
Ҳудудий бошқармалар томонидан эса, жами 8 518 та харидлардаги таҳлиллар натижасида буюртмачилар томонидан 6 242 та (73,3 %) савдолар жараёнида 9 138 та рақобатга зид ҳолатлар аниқланган.
Ўтказилган ўрганишлар натижасида жами 8 854 та харидларда аниқланган ҳолатлар бўйича:
5 946 та (67,1 %) харидлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва бошқа ваколатли органлар билан биргаликда ўрганилиб, тегишли чора кўриш учун уларга материаллар тақдим этилган;
2 917 та (32,9 %) харидлар Қўмита ва ҳудудий органлари томонидан ўрганилиб, ваколат доирасида 520 та иш қўзғатилган, 450 та кўрсатма берилган, 388 та мансабдор шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, 161 та харидлар бўйича камчиликлар буюртмачилар томонидан ихтиёрий бартараф этилишига эришилган.
Шунингдек, мазкур соҳада Қўмитага юридик ва жисмоний шахслардан жами 456 та мурожаат ва аризалар келиб тушган.
Шундан, 22 таси ваколат доирасида кўриб чиқиш юзасидан тегишли ташкилотларга йўналтирилган, 330 таси ваколат доирасида ўрганиш учун ҳудудий бошқармаларга юборилган, 104 таси Қўмитанинг Марказий аппарати томонидан кўриб чиқиб тегишли ишлар амалга оширилган.
Бундан ташқари, Қўмита марказий аппаратига ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг 80 тадан ортиқ сўров хатлари келиб тушган бўлиб, ушбу сўровлар асосида Қўмита мутахассислари 56 та ўрганишларда иштирок этган.
Инсофсиз рақобат амалиётларига, тил бириктиришлар ва картел келишувларга қарши курашиш
Инсофсиз рақобатни аниқлаш бўйича.
2025 йилнинг 1-ярим йиллигида Қўмита марказий аппарати ва ҳудудий бошқармалари томонидан Инсофсиз рақобатни аниқлаш бўйича жами 170 та мурожаат кўриб чиқилган.
Натижада 35 та мурожаат бўйича иш қўзғатилган, 17 та мурожаат бўйича иш қўзғатиш рад этилган, 106 та мурожаат бўйича тушунтириш хатлари юборилган, 4 та мурожаат бўйича апелляция тартибидаги шикоят аризаси, 8 та мурожаат бўйича кўриб чиқиш давом этмоқда.
Тил бириктиришлар ва картель келишувлар бўйича.
2025 йилнинг 1-ярим йиллигида Қўмита ва Ҳудудий бошқармалар томонидан тил бириктиришлар ва картель келишувларни аниқлаш бўйича жами 27 та мурожаат кўриб чиқилган ҳамда ушбу мурожаатлар бўйича 34 та иш қўзғатилган бўлиб, шундан 28 таси бўйича қонунбузилиши ҳолати эътироф этилган ва тегишли кўрсатма берилган, 6 та ишни кўриб чиқиш тугатилган, 1 та мурожаат бўйича иш қўзғатиш рад этилган ҳамда 1 та мурожаат бўйича кўриб чиқиш давом этмоқда.
V. Товар ва молия бозорларида рақобат ҳолати таҳлили
Товар, молия ва рақамли бозорларди ўтказилган таҳлиллар.
Қўмита томонидан 2025 йил 1-ярим йиллик давомида 108 та товар ва хизматлар бозорлари таҳлил қилинди.
Шундан, 13 та бозорлар тўлиқ, 30 та товар ва иш хизматларнинг бозорларда муқобиллари мавжуд ёки мавжуд эмаслиги юзасидан ва 65 та маҳсулот билан тўйинганлиги бўйича экспресс таҳлиллар ўтказилди.
Шундан, 130 та бозорлар тўлиқ таҳлил қилинди, жумладан, . Қурилиш материалларини экспорт қилиш ҳолати бўйича, Давлат хизматларини хусусий секторга ўтказиш бўйича, Электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) бозори, Онлайн тўлов тизимлари бозори, Мобил алоқа (Vowifi) хизмати бозори, Кимё саноати бўйича, Темир йўлларда юк ташиш хизмати бозори, Аҳоли ва ижтимоий соҳа объектларига суюлтирилган углеводород газини етказиб бериш хизмати бозори, Аэропорт хизматлари соҳасида юклар, почта ва багажларга ишлов бериш хизмати бозори, Электр энергияси соҳаси бўйича, Табиий газни харид қилиш бўйича, Почта хизматлари, Электромагнит мослашувчанлик синовлари бозорларда рақобат муҳити ҳолатини баҳолаш ишлари олиб борилди.
Таҳлил натижаларида Вазирлар Маҳкамасининг 256-сонли қарорининг
1-иловаси билан тасдиқланган Низомга асосан, 9 та корхона 8 та хизматлар бўйича устун мавқега эга деб эътироф этилди.
Шунингдек, ушбу Низомнинг 2-иловасига асосан, 3 та корхона 3 та хизматлар бўйича рақамли платформа сифатида устун мавқега эга деб эътироф этилди.
Жумладан, “Payme” МЧЖ онлайн тўлов тизимлари бўйича, “Uzum Market” МЧЖ ХК электрон савдо майдончалари (маркетплейслар) бўйича ва “Uzum Tezkor” МЧЖ ХК тайёр овқат ва бошқа истеъмол маҳсулотлар учун буюртмаларни жойлаштириш ва етказиб беришга имкон берувчи воситачилик (агрегатор) хизматлари бўйича.
Товар бозорларнинг маҳаллий маҳсулотлар билан тўйинганлиги даражаси таҳлили ҳолати:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил
20 декабрдаги “Саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурига киритиш учун лойиҳаларни кўриб чиқишда ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўлганлигини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 303-сонли қарорига асосан ички бозорнинг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарлар билан тўйинганлигини аниқлаш мақсадида 65 та ўрганишлар ўтказилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, 29 та товар бозорлари маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари билан тўйинганлиги ва 36 та товар бозорининг тўйинганлик даражаси пастлиги (тўйинмаганлиги) маълум бўлди.
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш соҳасида амалга оширилган ишлар
- Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш бўйича:
2025 йил 1-ярим йилликда истеъмолчилардан жами 30 366 та мурожаатлар келиб тушган.
Мурожаатларнинг 21 162 таси (70 фоиз) уй-жой коммунал, транспорт хизматлари, 5 215 таси (17 фоиз) савдо ва умумий овқатланиш, 3 439 таси (11 фоиз) алоқа, молия ва ижтимоий хизматлар ҳамда 550 таси (2 фоиз) реклама муносабатлари масалаларига тўғри келади.
Мурожаатларни кўриб чиқиш натижасида 26 133 таси 86 фоизи
(76 фоизи қаноатлантирилган, 10 фоизи ҳуқуқий тушунтириш берилган) ижобий ҳал этилган бўлиб, 6 фоизига тушунтириш берилган, 6 фоизи жараёнда, 2 фоизи ваколатли органларга юборилган. Натижада истеъмолчиларга 15 760 млн. сўм миқдорда етказилган зарар қайта ҳисоб–китоб қилинган.
- Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича тизимли ўрганишлар:
Истеъмолчиларнинг номуайян доираси ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида 10 га яқин йўналишда 221 та тизимли ўрганишлар ўтказилган ва истеъмолчилардан жами 59,0 млрд сўм миқдорида ортиқча ҳақ олинганлиги аниқланган. Шундан:
– ўтказилган тизимли ўрганишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 27,9 млрд сўм миқдоридаги маблағ қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланган;
– ўтказилган ўрганиш ва таҳлиллар ҳамда мурожаатларни кўриб чиқилиши натижасида истеъмолчилардан жами 74,8 млрд сўм миқдорида ортиқча маблағ олингани аниқланган ва тегишли чоралар кўрилганлиги оқибатида 43,6 млрд сўм маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилиниб, 16 034 728 нафар истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланган.
Хусусан, истеъмолчиларга маиший чиқинди ташиш хизматларини кўрсатишда қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўтказилган ўрганишларда истеъмолчиларга кўрсатилмаган хизматлар учун 41,4 млрд сўм асоссиз қарздорлик ҳисобланганлиги аниқланган.
Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
722-сон қарори билан тасдиқланган низомнинг 47-банди 2-хатбошиси талаби бузилиши натижасида қонуний жиҳатдан кучга кирмаган тарифларни кўллаш натижасида 620,0 млн сўм ҳисобланганлиги аниқланди.
- Маҳсулотлар сифатини назорат қилиш бўйича:
Товарлар (ишлар, хизматлар) хавфсизлиги ва уларнинг сифатини назорат қилиш мақсадида, тасдиқланган режа-график асосида мунтазам равишда чакана савдода товарлар назорат харидини ва уларни экспертизадан ўтказиш ишлари йўлга қўйилган.
Хусусан, ҳисобот даврида жами 452 номдаги маҳсулотларнинг назорат хариди амалга оширилиб (“Сифат назорати” телекўрсатуви билан ҳамкорликда), уларнинг экспертизадан ўтказиш натижаларига кўра, 77 номдаги маҳсулотлар норматив-техник ҳужжатлар талабларига жавоб бермаслиги аниқланган.
- Реклама фаолиятини тартибга солиш бўйича:
Рекламаларни жойлаштирилиши ва тарқатилиши бўйича жами
17 053 та ўрганишлар ўтказилган.
Ўрганиш (мониторинг)лар натижасида 7 841 та ҳолатда турли камчиликлар аниқланиб, уларни тезкор бартараф этиш чоралари кўрилган.
Рекламага оид ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатлари бўйича 344 та субъектга нисбатан 2,4 млрд сўм миқдорда молиявий жарималар қўлланилган.
Реклама берувчилар томонидан тақдим этилган реклама эскизларини амалдаги қонун ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги юзасидан 3 695 та экспертиза ва таҳлиллар ўтказилиб, уларнинг 298 таси бўйича реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларига номувофиқлиги ҳақида хулосалар берилган.
Бундан ташқари, ташқи рекламаларнинг давлат тили қоидаларига мослигини ўрганиш юзасидан жами 53 120 та мониторинглар ўтказилди. Шундан, 16 311 та (30 фоиз) ташқи ёзувлар, хусусан, пешлавҳа, реклама ва бошқа эълонлар, ахборот матнларининг давлат тили қоидаларига мувофиқ эмаслиги аниқланган.
VII. Тартибга солинадиган нархлар ва тарифларни таҳлил ва назорат қилиш ҳамда табиий монополия субъектларини тартибга солиш
- Нархларни асоссиз ошириш юзасидан олиб борилган ишлар.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни
ва Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 29 декабрдаги 722-сон қарори билан тасдиқланган Низом талабларига риоя этилиши юзасидан субъектлар кесимида жорий йилнинг ўтган даврида ўрганишлар ўтказилган ва истеъмолчилардан жами 36,3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромад олинганлиги аниқланган
Мазкур давр мобайнида юқоридаги қонун бузилиш ҳолатлари натижасида асоссиз олинган 51,8 млрд сўм маблағлар 764,2 мингдан ортиқ истеъмолчиларга қайта ҳисоб китоб қилиниши таъминланган.
Шундан, 36,3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз даромаддан 18,2 млрд сўм маблағлар 526,6 мингга яқин истеъмолчига қайта ҳисоб китоб қилиниши таъминланган бўлса, аввалги даврлар аниқланган 387,8 млрд сўм маблағлар ҳисобидан 237,6 мингта истеъмолчига 35,3 млрд сўмдан ортиқ асоссиз олинган даромад қайта ҳисоб китоб қилинган.
Бугунги кунда 308,3 млрд сўм асоссиз олинган маблағларни қайта ҳисоб-китоб қилиш бўйича чоралар кўрилмоқда.
- Табиий монополияларни тартибга солиш.
Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 6 июлдаги
ПФ-108-сонли Фармони ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил
1 майдаги 256-сонли қарори билан тасдиқланган Хўжалик юритувчи субъектларни табиий монополия субъекти сифатида эътироф этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларидан келиб чиққан ҳолда Қўмитанинг 2025 йил 1 апрелдаги тегишли буйруғи билан табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган хўжалик юритувчи субъектлар рўйхати тасдиқланган.
Юқоридагиларга асосан:
– 78 та хўжалик юритувчи субъектлар 10 та иш ва хизмат турлари бўйича табиий монополия субъекти сифатида эътироф этилган;
– асосий фаолияти табиий монополия шароитида товар ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш бўлмаган 45 та хўжалик юритувчи субъектларнинг тегишли хизматларининг табиий монополия мақоми бекор бўлган;
– товарлар бозорида тегишли рақобат муҳити шаклланганлиги муносабати билан почта хизматлари, электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш соҳалари табиий монополия соҳаларидан чиқарилган;
– натижада табиий монополия субъектлари сони 2024 йил
1 апрель ҳолатига (89 та) нисбатан 11 тага (12,3 %) камайган.
Шунингдек, табиий монополия субъектлари томонидан тадбиркорлик субъектлари ва аҳолидан асоссиз олинган жами 637,5 млн сўм (электр энергияси – 254,7 млн сўм, табиий газ –14,5 млн сўм, ичимлик сув ва иссиқлик таъминоти – 322,4 млн сўм, бошқа хизматлар – 45,9 млн сўм) маблағлар қайтарилишига эришилган.
VIII. Иқтисодий концентрация устидан назорат
- 1. Жорий йилда хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш
ва қўшиб олиш ҳамда хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олиш бўйича битимларга монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш юзасидан жами 57 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 5 та мурожаат хўжалик юритувчи субъектларни қўшиб юбориш ва қўшиб олишга розилик олиш бўйича ва 52 таси хўжалик юритувчи субъектларнинг устав фондидаги акцияларни (улушларни) олишга олдиндан розилик олиш билан боғлиқ мурожаатлар.
Ушбу мурожаатларнинг 43 таси бўйича битимларга розилик бериш тўғрисида қарор қабул қилинган, 5 таси бўйича розилик бериш рад этилган, 9 таси бўйича монополияга қарши органнинг олдиндан розилиги талаб этилмаслиги тўғрисида тегишли жавоб хатлари берилган.
Ушбу мурожаатлар асосида Қўмита томонидан жами 4 787,1 млрд. сўмлик битимларга олдиндан розилик берилди, шундан 50,4 фоизи, яъни 2 427,4 млрд. сўмлик (187,2 млн. АҚШ долл.) битимлар хорижий инвесторлар ҳиссасига тўғри келади.
2“Рақобат тўғрисида”ги Қонуннинг 24-моддасига мувофиқ давлат иштирокидаги корхоналарни ва уларнинг аффилланган шахсларини ҳамда давлат муассасаларини ташкил этишга (қайта ташкил этишга) монополияга қарши органнинг олдиндан розилигини олиш юзасидан жами 168 та мурожаат келиб тушган. Шундан, 23 та ҳолатда товар бозори ривожланмаганлиги сабабли давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъектларни ташкил этишга розилик берилди, 1 та ҳолатда товар бозорида хусусий тадбиркорлик субъектлари бештадан ортиқлиги ва товар бозори ривожланганлиги сабабли давлат иштирокидаги хўжалик юритувчи субъекти ташкил этиш рад этилди ҳамда 144 та ҳолатда давлат иштирокидаги корхоналар ва давлат муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарор ва фармонларига асосан ташкил этилаётганлиги ҳамда тадбиркорлик фаолиятини амалга оширмаслиги сабабли олдиндан розилик олиш талаб этилмаслиги тўғрисида хат юборилди.
Бундан ташқари, 31 та ҳолатда олдиндан розилик олмасдан давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг аффилланган шахсларини ташкил этилганлиги ҳолатлари аниқланди ҳамда улар бўйича белгиланган тартибда чоралар кўрилди.
- I Монополияга қарши комплаенс тизимини жорий этиш
Бугунги кунга қадар жами 320 та шундан, 73 та табиий монополия субъектларида, 90 та товар ёки молия бозорида устун мавқега эга бўлган хўжалик юритувчи субъектларда, 48 та давлат иштирокидаги корхоналарда, 41 та эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларда, 33 та республика ижро этувчи ҳокимият органлари
ҳамда 35 та маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари фаолиятида монополияга қарши комплаенс тизими жорий этилди.
Шундан, 2025 йил I-ярим йиллиги давомида жами 65 та давлат органлари ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида тизим тўлиқ жорий этилди.
Тизим жорий этилган жами 232 та корхона ва ташкилотлар томонидан 2025 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” тақдим этилиб, Қўмита томонидан мониторинг ишлари олиб борилди
Тизим жорий этилган жами 178 та корхона ва ташкилотлар томонидан 2025 йилга мўлжалланган “Йўл хариталари” тақдим этилиб, Қўмита томонидан мониторинг ишлари олиб борилди.
- X. Товар-хом ашё биржаларини лицензиялаш ва харид тизимларни назорат қилиш
- Юқори ликвидли ва монопол турдаги маҳсулотлар бўйича:
2025 йил I-ярим йиллигида “ЎзРТХБ” АЖ биржа савдоларида савдо айланмаси қиймати жами 82,5 трлн сўмни, жумладан 80,9 трлн сўм ички савдо, 0,3 трлн экспорт ва 1,3 трлн сўм импорт ташкил этган.
Шу каби ҳисобот даврида “Тошкент товар-хом ашё биржаси” АЖ
(e-birja) биржа савдоларида юқори ликвидли ва монопол турдаги бироқ давлат улуши мавжуд бўлмаган ва монопол ҳисобланмаган корхоналар томонидан реализация қилинган товарларнинг савдо айланмаси қиймати 63,5 млрд сўмни ташкил этган бўлса, “Ҳаёт биржа” АЖда савдолар ўтказилмаган.
Шунингдек, ички бозорда суюлтирилган газ маҳсулоти таклифи
ва нархлари барқарорлигини таъминлаш бўйича бозор иштирокчилари, товар-хом ашё биржалари ва манфаатдор вазирлик ва идоралар билан “очик мулоқот” ўтказилиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифлар ишлаб чиқилди ва тегишли инстанцияларга киритилди.
Қўмита томонидан 2025 йил I-ярим йиллигида 71 та ҳолатда биржа савдоларига оид қонунчилик талаблари бузилганлиги бўйича
69 та хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан иш қўзғатилди. Жумладан, 35 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектлар томонидан нархлар сунъий оширилиши билан боғлиқ манипуляция ҳаракатлари содир этилганлиги ва бунинг натижасида 11,3 млрд сўм маблағлар асоссиз олинганлиги аниқланиб, ушбу маблағларни ундириш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.
Шу билан бирга, 41 та ҳолатда хўжалик юритувчи субъектга «Рақобат тўғрисида»ги қонуннинг 42-моддасига асосан жами 10,5 млрд сўм миқдорида молиявий жарима қўлланилган.
- Озиқ-овқат маҳсулотлари бўйича:
Доимий равишда 10 турдаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар (Буғдой ва ун, Қолипли нон, Мол гўшти, Парранда гўшти, Тухум, Пахта ёғи, Кунгабоқар ёғи, Гуруч, Шакар, Сут қадоқланган) нархлари мониторинг қилиб борилади.
Республика бўйича истеъмол бозорларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг нархлари барқарорлигини таъминлаш мақсадида республиканинг барча туман ва шаҳар деҳқон бозорлари ҳамда арзонлаштирилган озиқ-овқат савдо ярмаркаларига масъул ходимлар бириктирилган.
Шунингдек бошқарма томонидан шакар, буғдой, ун, нон, гуруч, картошка, ўсимлик ёғи, мол ва парранда гўшти, тухум, маҳсулотлари нархлари бўйича таҳлил ўтказилиб, таҳлил натижалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Президент Администрацияси ҳамда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритилди.
Шунингдек, раис ўринбосари Ф. Карабаев ҳудудий органлар томонидан
2025 йилнинг 1 ярим йиллиги фаолият давомида йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида тўхталиб ўтди.
Шундан сўнг, 2025 йилнинг 2 ярим йиллигида Қўмита ва ҳудудий органлар фаолиятининг асосий стратегик йўналишлари нимадан иборат бўлиши кераклигига тўхталиб ўтди.
Товар ва молия бозорларини таҳлиллари сифатини ошириш, унда фақатгина бозор улушини аниқлаш учун примитив арифметик ҳисоб-китоблар эмас, балки янги тадбиркорлик субъектларини бозорга эркин киришга тўсиқлар, шу жумладан қонун ҳужжатларида ёки маҳаллий ҳокимият органлари ва вазирлик ва идораларнинг қарорларида акс этган тадбиркорликни қийинлаштирувчи омиллар, давлат иштирокини қисқартириш ва рақобат муҳитини яхшилаш бўйича аниқ амалий таклифлар ишлаб чиқиш талаб этилади.
Айнан мана шундай тизимли муаммоларни биринчи навбатда биз Ҳукуматга таклиф қила олишимиз керак. Бунинг учун эса, таҳлилларнинг сифатини кескин оширишимиз зурур.
Ушбу жараёнда Қўмитамиз ҳузуридаги Тадқиқотлар Марказининг ҳам стратегик вазифаларидан бири ҳудудий органларда товар ва молия бозорлари таҳлилларини сифатини мувофиқлаштириш ва уларнинг ходимларини малака ва билимларини кескин оширишдан иборат бўлиши кераклигини таъкидлади.
Жорий йил, ҳудудий органларнинг асосий йўналишларидан бири айнан товар ёки молия бозорига рақобатчи хўжалик юритувчи субъектнинг киришига тўсқинлик қилишга ёки уни бозордан четлаштиришга олиб келувчи ҳаракатларни содир этиш, шу жумладан демпинг нархларни қўллаш каби ҳаракатларни аниқлашдан иборат бўлиши зарур.
Хусусан, чакана савдо тармоқлари ва ягона операторлар мавқеига эга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан камситмаслик қоидалари, рақамли платформаларнинг иқтисодий концентрациясига боғлиқ битимлари учун алоҳида талаблар ишлаб чиқилади.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, йиғилиш кун тартибидаги барча масалалар муҳокама қилиниб йиғилиш
ҚАРОР ҚИЛАДИ:
- Қўмита раиси ўринбосари Ф.Карабаевнинг Қўмита томонидан
2025 йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, эришилган натижалар ва йўл қўйилган камчиликлар тўғрисида ҳисоботи ҳамда Қўмита томонидан 2025 йилнинг 2 ярим йиллигида амалга ошириладиган асосий мақсад ва устувор вазифалар тўғрисида ҳисоботи маълумот учун қабул қилинсин. - С.Атамуратов, О.Жумаев билан биргаликда жорий йил 1 августга қадар ҳудудий органлар ходимларини малакасини ошириш бўйича ўқув графикларини ишлаб чиқсин ва ўқишни ташкил этсин.
- С.Атамуродов, ҳудудий орган раҳбарлари билан биргаликда жорий йил 1 августга қадар давлат ҳокимияти органлари ва республика ижро этувчи органларнинг ҳудудий бўлинмалари томонидан қабул қилинган ҳужжатлар ва ҳаракатларида камчиликлар аниқланмаган ҳудудларда рақобат қонунчилигига мослиги юзасидан ўрганиш ўтказиш графигини ишлаб чиқсин ва тасдиқлашга киритсин;
Ўрганиш натижаларига кўра, камчилик йўл қўйган ҳудудий бошқарма бошлиғига нисбатан интизомий жазо қўллаш юзасидан таклифлар киритиб борсин.
- Б.Бобохонов, А.Салимов ўн кун муддатда ҳудудларда давлат харидлари соҳасини ўрганишга масъул ходимларини доимий малакасини ошириш бўйича таклифлар тайёрласин.
- Б.Бобохонов ва А.Хакимов юқоридаги лотлар бўйича текшириш ўтказсин ҳамда ҳудудларда давлат харидларини ўрганувчи ходимлар ва уларнинг раҳбарларини қаттиқ назоратга олсин ва доимий маълумот киритиб борсин.
- Б.Бобохонов ҳудудий орган раҳбарлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу мурожаатларни қайта кўриб чиқсинлар ва қонунчиликда белгиланган тартибда чора кўрсинлар.
А.Хакимов мурожаатларни ўрганиб чиқиш натижаларига кўра, ушбу ҳудудий органларга нисбатан текширув ўтказсин ва натижаси юзасидан таклифлар киритсин.
- А.Хакимов бир ой муддатда Наманган вилоятига ишчи гуруҳ тузган ҳолда барча соҳаларда комплекс текширувини ўтказсин ва текшириш натижаларига кўра қайси йўналишлар нечта ҳолатлар яширилганлиги бўйича маълумот тақдим этсин.
- Ҳудудий орган раҳбарлари ҳар бир ҳудудда йил якунига қадар камида 3 та ҳолат бўйича картел келишуви бўйича ўрганиш ўтказиб, Қўмитага маълумот тақдим этсинлар, тақдим этмаган ҳудудий органга нисбатан чора кўриш бўйича Б.Бобохонов таклиф киритсин.
- Ҳудудий орган раҳбарлари бир ҳафта муддатда барча берилган топшириқ ижросини тўлиқ амалга оширилиши таъминласинлар ва Қўмитага маълумот тақдим этсинлар
А.Ботиров топшириқ ижросини амалга оширилишини назорат қилсин ҳамда маълумот тақдим этмаган ҳудудий органга нисбатан чора кўриш бўйича таклиф киритсин.
- Ҳудудий орган раҳбарлари энди ҳар ой ишлаб чиқарувчилар, улгуржи етказиб берувчилар, савдо тармоқлари ва йирик деҳқон бозорларидаги тадбиркорлар ва аҳоли билан учрашувлар ўтказиб, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича асосли таклифларни Қўмитага тақдим этиб борадилар.
А.Ботиров ушбу таклифларни ўрганган ҳолда статистик маълумотларга асосланган маълумотлар киритган ҳудудий орган раҳбарига нисбатан таъсирчан чора кўриш бўйича таклиф киритиб борсин.
- Д.Насирова ҳар чоракда барча ташкил этилган давлат иштирокидаги корхоналар ва уларнинг афилланган корхоналари рўйхатини шакллантириб, ҳудудларга юборилиши таъминласин;
Ҳудудий орган раҳбарлари бир ойлик муддатда Қўмитадан берилган рўйхат бўйича ўрганиб, олдиндан розилиги олинмаган давлат корхоналари бўйича тегишли чора кўрилиши таъминлансин.
- Ҳудудий орган раҳбарлари ҳар чоракда камида учта бозор бўйича ҳар бир ҳудудда иқтисодий салоҳиятидан (хом ашё базаси, ҳудуддаги талаб ҳажмидан) келиб чиқиб муайян товарларнинг тўйинганлигини таҳлил қилиб, маълумотлар киритиб борилишини таъминласинлар.
Д.Насирова ҳар чорак якуни билан қайси ҳудудда ушбу йўналишда сифатли таҳлил ўтказилиб, таклиф берилмаса, ҳудудий орган раҳбарига интизомий чора кўриш бўйича таклиф киритиб борсин.
- Ҳудудий орган раҳбарлари:
– ҳар ой камида битта соҳа бўйича таҳлиллар ўтказилиб асослантирувчи таклифларни Қўмитага киритиб борсинлар;
– устун мавқени ва устун музокара кучини суиистеъмол қилиш, тартибга солинадиган нархларни қўлланилишини бузиш йўналишида ҳар ойда камида 8 та ишлар кўриб чиқилиши таъминлансин;
– 2000 – 2019 йиллар давомида ундирилмаган жами
4,7 млрд сўмлик қолдиқ маблағларни бир ой муддатда ундирилиши чорасини кўрсинлар;
- Э.Ҳаитметов жорий йил 1 августга қадар ҳудудий органлар кесимида номуайян доирада истеъмолчилар муаммоларни ўрганиш қайси соҳалар бўйича амалга оширилиши юзасидан режа-графигини ишлаб чиқиб, ҳудудларга топшириқ туширишни таъминласин.
Худди олдинги топшириқдагилар каби бунда ҳам ўрганиш жараёнида нималарга эътибор бериш зарурлиги бўйича йўриқнома ишлаб чиқиб, етказилиши таъминлансин.
Ҳудудий орган раҳбарлари тасдиқланган режа графикка мувофиқ ўрганишлар ўтказиб, ҳар ойда Қўмитага (Э.Ҳайитметовга) маълумот киритиб борилишини таъминласин.
- Доимий тарзда оммавий ахборот воситалари (телевидение, радио, босма нашрлар, ташқи реклама воситаларида, ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларда ва телеграм мессенжерида ташкил қилинган гуруҳ ва каналларда) жойлаштирилаётган реклама ахборотларининг реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан доимий мониторинг (кўрик, таҳлил) ўтказиб бориш.
- Р.Кичкилов Ташқи реклама объектларини (конструкцияларини) қуриш ҳуқуқини аукцион платформаси орқали савдосини ташкил этиш юзасидан зарур чора-тадбирларни амалга ошириш.
Ш.Шадманкулов, А. Хакимов ва У.Қаландаров:
Август ойидан бошлаб график асосида хар ойда камида иккита ҳудудий бошқармаларга чиқиб, улар томонидан қабул қилинган қарорларни инвентаризациядан ўтказсин.
Бошқармалар томонидан қабул қилинган қарор ва кўрсатмаларда ҳуқуқни қўллашда йўл қўйилган хато
ва камчиликларни тўғирлаш бўйича чоралар кўрилсин. Хатога йўл қўйган ҳудудий бошқарма бошлиқлари ва маъсул ходимларга нисбатан интзомий жазо қўллаш бўйича таклифларни раҳбариятга киритсин.
Шунингдек, ҳудудий бошқарма ходимларининг билимини ошириш мақсадида, икки ҳафта муддатда ҳуқуқни қўллаш амалиётини бирхиллаштириш бўйича йўриқнома, қарор ва кўрсатмалар наъмуналарини ишлаб чиқсин.
- Ички аудит, коррупцияга қарши курашиш ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш бўлими (А.Хакимов), Инсон ресурсларини ривожлантириш ва бошқариш бўлими (Қаландаров) Ҳудудий органлар раҳбарлари билан биргаликда коррупцияга қарши кураши юзасидан Қўмита тизими ходимларига доимий равишда тушунтириш ишларини олиб борсин.
- Ахборот таҳлил ва ижро интизоми бошқармаси (У. Фаязов) мазкур баён ижроси тўғрисида ҳар ой якуни билан умумлаштирилган таҳлилий маълумотларни Қўмита раисига киритиб борсин.
- Девонхона (Ф. Икрамова) мазкур баённомани Қўмита марказий аппарати таркибий бўлинмалари, ҳудудий органлари ва идоравий мансуб тузилмаларига юборилишини таъминласин.
- Мазкур йиғилиш баёни ижросини назорат қилишни ўз зиммамда қолдираман.

