Ўзбекистон Республикаси Президентининг муборак Рамазон ойида эҳтиёжманд аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга қаратилган топшириқлари ижросини таъминлаш мақсадида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан Тошкент вилоятининг Ангрен, Оҳангарон, Олмалиқ ва Нурафшон шаҳарларида ифторлик тадбирлари ташкил этилди.
Тадбирлар доирасида маҳаллаларда истиқомат қилувчи нуронийлар, хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар учун файзли ифторлик дастурхонлари ёзилди.
Ифторликлар аввалида Қуръони карим тиловат қилиниб, юртимиз тинчлиги, халқимиз фаровонлиги ва хонадонларимизга барака тилаб дуолар қилинди.
Самимий суҳбатлар, нуронийлар дуоси ва онахонлар розилиги Рамазон ойининг инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва бағрикенглик каби эзгу қадриятларини яна бир бор намоён этди.








