Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Ашхобод шаҳрига келгач, Туркман халқининг миллий етакчиси, Туркманистон Халқ Маслаҳати Раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашув ўтказди.
Икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди.
Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги кўп қиррали муносабатлар жадал ривожланиб, мамлакатларимиз стратегик шериклиги изчил мустаҳкамланаётгани мамнуният билан қайд этилди.
Савдо, саноат, энергетика, қишлоқ ва сув хўжалиги, транспорт соҳаларида ва бошқа устувор йўналишларда амалий ҳамкорлик кенгайиб бораётгани таъкидланди.
Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари минтақавий ҳамкорлик масалалари юзасидан ҳам фикр алмашдилар, бўлажак тадбирлар режасини кўриб чиқдилар.