Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев амалий ташриф билан Қозон шаҳрига келди.
Абдулла Тўқай номидаги халқаро аэропортда давлатимиз раҳбарини Татаристон Бош вазири Алексей Песошин ва бошқа расмий шахслар кутиб олди.
Ташриф дастурига мувофиқ, Ўзбекистон Президенти Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокара ўтказади.
Сўнг етакчилар 21 февраль – 3 март кунлари Қозонда ўтказиладиган “Келажак ўйинлари” биринчи халқаро мультиспорт мусобақаларининг тантанали очилиш маросимида иштирок этадилар.