#Кун_рақами
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси Наманган вилояти ҳудудий бошқармасига ўтган 2025-йил давомида истеъмолчилардан жами 4299 та мурожаатлар келиб тушган.
Амалга оширилган ишлар натижасида истеъмолчилар фойдасига 911 млн сўмдан ортиқ маблағлар қайта ҳисоб-китоб қилинган.








