Музокаралар гуруҳи аъзоларининг Ишчи гуруҳ йиғилишларидаги вазифаси мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Жорий йил 20 май куни Тошкент шаҳридаги Халқаро бизнес марказининг «Навоий» залида АҚШ савдо вакилининг собиқ ёрдамчиси М.Линскотт иштирокида «Музокаралар гуруҳи аъзоларининг Ишчи гуруҳ йиғилишларидаги вазифаси» ва «АҚШнинг ГАТТга қўшилиши ҳамда уларнинг Жаҳон савдо ташкилотидаги иштироки» мавзуларида давра суҳбати бўлиб ўтди. Унда Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов иштирок этди.