Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда йўлга қўйилган “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳаси доирасида “Товар ва молия бозорларида устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш” мавзусига бағишланган халқаро семинар-тренинг якунланди.
Кеча 12-октябр Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти(ИҲТТ) халқаро експертлари ва Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов бошчилигидаги Қўмита мутахассислари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.
Савол-жавоб ва дўстона руҳда бўлиб ўтган учрашувда томонлар ўзларини қизиқтирган саволларга бевосита жавоблар олдилар ҳамда устун мавқени суиистеъмол қилиш ҳолатларини аниқлаш бўйича фикр алмашишди. Суҳбат якунида томонлар келажакдаги ҳамкорликда амалга ошириладиган лойиҳа режалари ҳақида ҳам келишиб олдилар.