Жорий йилнинг 17 декабрь куни Самарқанд давлат тиббиёт университетида талабалар билан молиявий саводхонликка қаратилган давра суҳбати ўтказилди.
Тадбирда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мутахассислари иштирокида талабалар ва аҳоли ўртасида истеъмолчилар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар, белгиланган қонун нормалари ҳақида маълумотлар бериб ўтилди.
Давра суҳбати давомида талабалар ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олиш имкониятига эга бўлдилар.