“15 март – Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан олий таълим муассасалари талабалари ўртасида ўтказилган “МОЛИЯВИЙ САВОДХОН ЁШ ИСТЕЪМОЛЧИ” ИИИ-онлайн олимпиадаси ўз ниҳоясига етди.
Мазкур танловнинг якуний (онлайн савол-жавоб) босқичи 2024 йил 12 март куни 16 нафар иштирокчи ўртасида ЗООМ платформаси орқали бўлиб ўтди. Ушбу танловда қатнашишга муваффақ бўлган талабалар қуйидаги натижаларга эришдилар.
Танловда муваффақиятли натижаларга эришган 4 нафар ғолибга “ДИПЛОМ” ва қимматбаҳо совғалар, қолган 12 нафар талабага фаол иштироки учун “Фахрий ёрлиқ” тақдирланади.
Ғолибларга совринлар 2024 йил “15 март Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” тадбир доирасида тантанали равишда топширилади.
Танловда иштирок этган барча иштирокчиларга миннатдорчилик билдирамиз.