Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Умматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида маҳаллабай ишлаш тизими билан танишди. Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимотларни Қўмитанинг ҳудуддаги доимий вакили, бошқарма бошлиғи Отабек Усмонов ишчи гуруҳга батафсил таништирди. Ишчи гуруҳ, худудий бошқарма билан биргаликда, вилоятнинг Наманган шаҳар, Давлатобод, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларида амалий иш натижалари ва уларнинг биринчи ярим йилликдаги самарадорлигини ўрганди.
Шунингдек, ҳудудда доимий фаолият олиб борилаётган Республика вакиллари иш фаолятлари ўрганилди.
Жумладан, Наманган шаҳар ҳудудидаги «Баркамол авлод» ёшлар саноат мажмуаси, «Лола» МФЙ хизмат кўрсатиш лойиҳалари, Давлатобод тумани «Юксалиш» мавзесидаги хунармандчилик лойиҳаси, «Гулобод» МФЙдаги маҳаллани асаларичиликка ихтисослаштирилган лойиҳаси, Тўрақўрғон тумани «Куймазор» МФЙдаги кичик саноат корхонаси ва савдо комплекси, Косонсой тумани » Намуна» маҳалласидаги кичик саноат корхоналари ва паррандачилик комплекси фаолиятлари билан танишилди.
Ўрганишлар натижасида мавжуд муаммоларни ҳал этиш бўйича масуълларга зарур топшириқлар берилди. Янги тизимнинг амалий иш натижалари эътироф этилди.