Ҳуқуқий саводхонлик
Ижтимоий тармоқларда «Ўзбекистонда аҳоли чиқинди пулини тўламагани учун электр энергиясини ўчириб қўйишни бошлади» мазмунидаги хабарлар тарқалди.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Мазкур мурожаатда “Чиқиндидан қарзингиз бор, электрдан узиласиз деб ҳаммага SMS –хабарнома келаётганлиги, энг қизиғи абонент бошқа кишига тегишли киши электр тармоқдан узилаётгани билдирилган. Хабарнома келган одамларда эса умуман чиқиндидан қарзи йўқлиги, 2024 йилни бошида тўловларни тўлиқ тўлаганликлари билдирилган.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 19-моддасида cифатсиз бажарилган иш (кўрсатилган хизмат) туфайли истеъмолчига етказилган зарар учун ижрочи (Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш республика маркази) ушбу Қонуннинг 20, 22, 27, 29-моддаларига мувофиқ жавобгар бўлиши шу билан бир қаторда қонуннинг 27-моддасига асосан ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганлиги учун жавобгар бўлиши белгиланган.
Республикада чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш тизимини ислоҳ қилиш доирасида ҳудудларни санитар тозалаш бўйича кўрсатиладиган хизматлар сифатини ошириш, маиший чиқиндиларни тўплаш ва ҳудудлардан олиб чиқиш соҳасига тадбиркорлик субъектларини фаол жалб қилиш мақсадида жорий йилнинг 4 январида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва уларнинг экологик вазиятга салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5-сонли Фармони қабул қилинди.
Мазкур Фармонда Вазирлик, Энергетика вазирлиги ва «Ҳудудий электр тармоқлари» АЖ, санитар тозалаш корхоналарининг аҳолига қаттиқ маиший чиқиндилар бўйича кўрсатилган хизматлари учун тўловларни амалга оширишда қўшимча қулайликлар яратиш, шаклланаётган қарздорлик тўғрисида ўз вақтида ва қулай тарзда хабардор қилишни йўлга қўйишга қаратилган қуйидаги таклифлари маъқуллансин:
а) чиқинди хизматлари учун ойлик тўловлардан қарздорлиги бўлган абонентларни SMS орқали хабардор қилиб бориш;
б) қарздорлик вужудга келганлиги тўғрисида олдиндан электрон тўлов тизимлари орқали огоҳлантирилгандан кейин тўловлар амалга оширилмаган тақдирда абонентлар чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни бартараф этмаганига қадар уларнинг электр энергияси учун тўловларини қабул қилишни вақтинчалик чеклаш амалиётини қуйидаги босқичларга мувофиқ жорий этиш (электр энергиясини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланмаган ҳудудлар бундан мустасно):
1-босқичда — Тошкент ва Нукус шаҳарлари ҳамда вилоятлар марказларида 2024 йил 1 июндан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 6 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
2-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2024 йил 1 ноябрдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 3 ой давомида шаклланган қарздорлик учун;
3-босқичда — республиканинг барча ҳудудларида 2025 йил 1 январдан бошлаб чиқинди хизматлари бўйича 1 ойлик қарздорлик учун.
Ҳурматли истеъмолчилар!
Қаттиқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш хизматлари учун белгиланган муддатда мажбурий тўловларни амалга ошириб боришингиз мақсадга мувофиқ.
Мажбурий тўловлар суммасининг миқдори абонент билан бирга доимий яшаш ёки вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олинган шахслар сонини ҳисобга олган ҳолда, хизмат кўрсатиш давридаги бир ойда бир киши учун белгиланган тарифдан келиб чиқиб, ҳисобга олишнинг ягона электрон тизимида автоматик равишда ҳисобланади ва ҳар ойнинг 10 санасига қадар кечиктирмай тўлаб борилади.
Мобиль алоқаси орқали асоссиз SMS-хабарномалар тақдим этилган ва хонадонингиз электр таъминотидан узилган тақдирда Ўзбекистон Республикаси Энергетика вазирлиги 1154 ишонч телефони ва Рақобат қўмитасининг 1159 ишонч телефони рақамларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Истеъмолчи ҳуқуқлари қонун ҳимоясида!