#Биз_сизни_эшитамиз
Рақобат қўмитаси “Биз сизни эшитамиз” муҳокама платформаси доирасида турли соҳа вакиллари билан очиқ учрашувларни ўтказиб келмоқда. Ушбу мулоқотлар соҳалардаги реал вазиятни аниқлаш, тадбиркорларнинг кундалик фаолиятида учраётган муаммоларни тўғридан-тўғри эшитиш ҳамда амалий ечимлар ишлаб чиқишда самарали натижа бермоқда.
Жумладан, жорий йилнинг ноябрь ойида фармацевтика соҳаси ҳамда автомобиль бензини бозори вакиллари билан учрашувлар ўтказилди. Тадбиркорлар томонидан билдирилган таклифлар асосида тегишли таклифлар Ҳукуматга киритилди.
Юқорида ўтказилган очиқ мулоқотлар ҳар жиҳатдан манфаатли бўлиб, жамоатчилик томонидан катта қизиқиш билан ижобий қабул қилинди. Навбатдаги учрашувлар қайси соҳа вакиллари билан ўтказилиши мақсадга мувофиқлигини аниқлаш бўйича Сизнинг фикрингиз биз учун муҳим.
Сўровномада иштирок этиш (https://forms.gle/QKXXNruiQXsV345x7)








