Бугун Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган IV Аксилкоррупция форуми доирасида Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси катта эътирофга сазовор бўлди.
Қўмита ўз фаолиятининг ошкоралиги ва шаффофлигини таъминлаш бўйича кўрсатган самарали ҳаракатлари учун алоҳида тақдирланди.
Ушбу мукофот Қўмита томонидан коррупцияга қарши курашишда ва рақобатни ривожлантиришда олиб бораётган ислоҳотлари эътиборга молик эканлигини яна бир бор тасдиқлади.
Маълумот учун: IV Тошкент Аксилкоррупция форуми Коррупцияга қарши курашиш агентлиги томонидан Европа Иттифоқи, Германия халқаро ҳамкорлик ташкилоти (GIZ) ва БМТ Тараққиёт дастури билан ҳамкорликда ташкил этилган.