Ижтимоий тармоқ орқали “Шодлик” маҳалласига қарашли 7 этажкада жойлашган Ҳавасдан нарса олинганда чекига аҳамият беринглар, ортиқча нарсаларни қўшиб беришяпти, харидимда шундай бўлди” мавзусида мурожаат қолдирилган.
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади.
Қўмита томонидан ўрганишлар олиб борилганда “XAVAS FOOD” МЧЖ савдо дўкони ходими томонидан масъулиятсизликка йўл қўйгани яъни истеъмолчига хизмат кўрсатаётган даврда харид жараёнини якунламагани ва маҳсулот нархи иккинчи харидорга ўтиб кетиши оқибатида қўшимча товар қиймати келиб чиққани маълум бўлди.
Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддасида сотувчи (ижрочи) истеъмолчини ҳақ эвазига қўшимча товарлар сотиб олишга ёки қўшимча хизматлардан фойдаланишга қисташга, шунингдек кўрсатилмаган хизматлар учун ҳақ олишга ҳақли эмаслиги белгилаб берилган.
Ўрганишлар натижасида савдо қоидаларига риоя этмаган ходимга нисбатан интизомий жазо чораси қўлланилган, меҳнат ходимлари ўртасида бундай ҳолатни қайта такрорланмаслиги учун муомала маданияти ва касбий малакага қаратилган тушунтириш ишлари олиб борилди. Шунингдек, савдо дўкони томонидан харидордан узр сўраган ҳолда назорат касса чекидаги қўшимча ҳисобланган пулни қонун ҳужжатларига мувофиқ қоплаб беришга тайёр эканлигини билдиради.