Халқаро валюта жамғармаси (кейинги ўринларда – ХВЖ деб аталади) делегациясининг Ўзбекистон Республикасига ташрифи Дастури доирасида жорий йилнинг 5 апрель санасида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси (кейинги ўринларда – Қўмита деб аталади) Рон ван Руден бошчилигидаги ХВЖ делегациясини қабул қилди.
Учрашувда ХВЖ делегацияси томонидан Рон ван Руден – ХВЖнинг Ўзбекистон бўйича миссияси раҳбари, Кевин Росс – ХВЖнинг Ўзбекистондаги доимий вакили, Моаяд Ал-Расаси – мутахассис, Кристан Ричмонд – мутахассис, Илхом Умрзаков – Ижрочи директор маслаҳатчиси, Галина Костина – ХВЖнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси котиби ва таржимонлар Алексей Гринин ҳамда Галина Лагвешкина иштирок этдилар.
Қўмита томонидан Қўмита раиси Шарахметов Шахрух Шатургунович, Қўмита раисининг ўринбосари Карабаев Фаррух Эсаналиевич, Стратегик дастурларни ишлаб чиқиш ва энг яхши амалиётларни жорий этиш, халқаро рейтин ва индекслар билан ишлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Юсупжанов Баҳодир Бахтиёрович ҳамда ушбу бошқарма бош мутахассиси Шойимов Ойбек Олимович иштирок этдилар.
Учрашув қатнашчилари Қўмитанинг рақобат сиёсатида олиб бораётган фаолияти, асосий мақсадлари ва Қўмита томонидан амалга оширилган охирги ислоҳотлар муҳокама қилинди.
Бўлиб ўтган учрашувда сўнги йилларда Ўзбекистон Республикасининг товар ва молия бозорларида рақобат муҳитини янада яхшилашга, тадбиркорлик субъектлари учун юқори даражали рақобатбардош майдон яратишга ва иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳамда ислоҳотлар атрофлича муҳокама этилди.
Шундан сўнг, Қўмита раиси Ш.Шарахметов келгусидаги истиқболли режалари ҳамда Қўмита томонидан 2022-2026 йилларда хусусий секторни кенг жалб қилиш ҳамда эксклюзив ҳуқуқларни бекор қилиш орқали мавжуд монополияларни бартараф этиш бўйича дастур ишлаб чиқилганлиги ҳақида тўхталиб ўтди.
Учрашув якунида, Қўмита раҳбарияти ҳамда ХВЖ делегация вакиллари икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришга келишиб олинди.