Германиянинг Берлин шаҳрида бўлиб ўтаётган Халқаро Рақобат Тармоғининг навбатдаги 21-йиллик конференцияси давом этмоқда. Конференцияда иштирок этаётган Монополияга қарши курашиш қўмитаси Бошқарма бошлиғи ўринбосари Баҳодир Юсупжанов конференция доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг (ОЭСР) рақобат бўйича катта эксперти Сабин Зигелски билан музокара ўтказди.
Ушбу музокаралар давомида Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожлантириш ташкилотининг (ОЭСР) ҳамда Монополияга карши курашиш билан ҳамкорлигида старт берилган “Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари” лойиҳаси доирасида амалга оширилиши лозим бўлган тадбирлар келишиб олинди.