Рақобат қўмитаси раиси Ҳ.Турахужаев бошчилигида Хоразм вилоятида Фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан жамоатчилик эшитуви ўтказилди.
Ушбу йиғилишда, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида юз бераётган муаммолар, уларни ҳал этишга қаратилган сайёр қабул бўлиб ўтди.
Шунингдек, Сайёр қабул натижалари юзасидан фуқаролик жамияти институтларидаги мавжуд муаммоларни ҳал этишга кўмаклашиш юзасидан (истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя) таклифлар тингланиб, умумий чора-тадбирлар белгилаб олинди.
Сайёр қабулда Кенг жамоачилик вакиллари ва Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш федерацияси ҳудудий бўлими, Маҳаллий ўзини ўзи бошқариш органларининг вакиллари иштирок этишди.








