Истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар савдо расталаридан олиб ташланди

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Айниган, бироз яшил моғор босган нонни шу бугун соат 15.45 ларда 7 ёшлик бола #HAVAS маркетига кириб сотиб олган, қайтариб олиб борилганда дўкон сотувчиси уни сифатлисига алмаштириб бермаган…” мавзуида фуқаронинг танқидий мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси томонидан…

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЎЗ ВАҚТИДА ТАШИБ КЕТИЛИШИ ҚАТЪИЙ НАЗОРАТГА ОЛИНДИ

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Қачонки муаммо бўлса Экология ва «Еко кластер» МЧЖ ҳудуд айланадими ёки фақат интернетга чиқишини кутадими?” мавзуида бир қатор фуқароларнинг танқидий мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан мурожаатни ўрганиш жараёнида Хонқа тумани “Гулистон” МФЙ…

Умумий овқатланиш шохобчаси ходимларига тушунтириш ишлари олиб борилди

Ижтимоий тармоқ орқали “Перевал”даги оёғи ердан узилган “Тоғ шаббодаси” кафесини ким назорат қилади ёҳуд “Мижозга ҳурмат шуми?” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Поп туман ҳокимлиги ва Поп туман солиқ инспекцияси жалб қилинган ҳолда ўрганишлар олиб борилди. Ўрганиш…

ЯГОНА НАМУНАДАГИ ВА АНИҚ РАСМИЙЛАШТИРИЛГАН НАРХНОМАЛАР БЎЛИШИ ТАЪМИНЛАНДИ

Ижтимоий тармоқ орқали  “Havas” дўконида сотилаётган картошканинг сотув растасида бошқа нарх, харид чекида бошқа нарх кўрсатилганидан норозилик билдирилган” мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита томонидан олиб борилган ўрганишларда савдо ходими томонидан ҳақиқатан ҳам мазкур камчиликларга йўл қўйилганлиги аниқланди. “Havas FOOD” МЧЖ ўзининг ички тартиб…

АТ “Алоқабанк” томонидан ўтказилган танлов юзасидан қолдирилган танқидий мақола юзасидан МУНОСАБАТ

Ижтимоий тармоқ орқали ёритилган танқидий мақолада АТ “Алоқабанк” томонидан 2024 йил 28 март куни “Реклама ва PR хизматлари” бўйича бошланғич нархи 8,4 млрд. сўмлик танловда иштирок қилган талабгорлар ўртасида ўзаро боғлиқлик алоқалари мавжудлиги қайд қилинган. Мазкур танлов юзасидан ўтказилган ўрганишда иштирокчи “Media loyihalar” МЧЖ ва “Bankersuz Group” МЧЖлар томонидан баҳолаш мезонларига мувофиқ тегишли ҳужжатлар тақдим қилинганлиги ва…

Шартнома учун ортиқча ечиб олинган 300 минг сўм фуқарога қайтарилди

Ижтимоий тармоқ орқали “Битта шартнома учун икки мартадан пул ечиб оляпти. Операторга тел қилсам «техник носозлик бартараф этишга ҳаракат қиляпмиз» дейди. Бир ой олдин ҳам худди шундай дейишганди. 30 кунда ҳам техник носозликлари бартараф бўлмаяпти. Бугун мандан 300 минг сўм ортиқча ечиб олди. Ўтган ойда хам шундай бўлганди. Оператор 24 соат ёки 72 соат ичида…

ФУҚАРОНИНГ ТУРАР-ЖОЙ МУАММОСИ ҚЎШИМЧА КЕЛИШУВ АСОСИДА ЕЧИМ ТОПДИ

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали  “Нурафшон шахрида қурилиши режалаштирилган кўп қаватли уйларга бошланғич тўлов қилганмиз, ушбу уйлар 2023 йил май ойида қурилиб битказилиши лозим бўлган, лекин бугунги кунга қадар қурилиш тугатилмаган, ҳаттоки биринчи қаватдан бу ёғига ўтилмаган… Тегишли мутасадди ташкилотлардан бу масала ечим топишида ёрдам сўраб қоламиз…” мавзуида  танқидий материал қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчиларнинг…

Реклама тўғрисидаги қонунчилик талабларини таъминлаш ижроси назоратга олинди

Расмий муносабат Ижтимоий тармоқ орқали “Чорсудаги савдо маркази биносининг юзига ўрнатилган танитмаларнинг бари реклама қонунчилигига бутунлай тескаридир! Пойтахтимизнинг қоқ ўртасида “савлат тўкиб турган” танитмаларда давлат тилида битилган биронта ҳам матн йўқ!” мавзусида танқидий материал қолирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмитанинг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан…

Ижтимоий тармоқлар орқали “Пропан” газ нархларининг кескин ошганлиги юзасидан эътирозлар тарқалиб, жамоатчилик томонидан муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Рақобат қўмитаси юқоридаги ҳолатларни инобатга олган ҳолда ўз ваколатлари доирасида товар-хом ашё биржалари орқали реализация қилиниши белгиланган суюлтирилган газ маҳсулотининг қўйилиши ва сотилиши юзасидан тегишли ўрганишларни олиб бормоқда. Ўрганиш якунлари юзасидан қўшимча маълумот тақдим этилади. Маълумот учун, Рақобат қўмитаси ўз функцияларидан келиб чиққан ҳолда биржа савдоларида сотилаётган юқори ликвидли маҳсулотларнинг реализацияси ҳолатини доимий таҳлил қилиб…

Рақобат қўмитасининг таклифлари асосида купе типидаги вагонларнинг ҳаво совутиш тизими учун тўлов ундирилмасдан чипта нархидан чегирилган ҳолатда қўлланмоқда

Муаммоларни манзилли ҳал этиш чораларини кўриш мақсадида (https://t.me/RaqobatGovUz/8953) Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан ушбу ҳолатлар бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳурматли истеъмолчилар, сизда ҳам юқоридаги каби темир йўл кассаларидан билет сотиб олинган вақтда совутиш тизими (кондиционер) хизматлари учун тўлов амалга оширилишига қарамасдан йўловчи поездларида ҳаракатланган вақтингизда совутиш тизими (кондиционер) ишламаганлигидан норози…