Давлат хизматчилари ҳуқуқий ва ижтимоий ҳимояда

2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясидаги инсон қадрини юксалтириш, халқпарвар давлат барпо этишга оид устувор мақсад ва вазифалар ижросини таъминлаш давлат органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишни талаб этмоқда. Юртимизда бу борада олиб борилаётган тизимли ислоҳотларнинг навбатдаги амалий натижаси ўлароқ, 2022 йилнинг 8 августида Президентимиз томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги қонуни қабул қилинди.…

2,3 млрд.сўмга яқин маблағлар фермерлар фойдасига ҳал қилинди

Табиий монополия субъектларининг фаолиятини тартибга солиб бориш, уларнинг мазкур соҳадаги табиий монополия ҳолатидан фойдаланиб, устун мавқени суистеъмол қилмаслиги учун Монополияга қарши орган томонидан муайян ишлар амалга оширилиб келинмоқда. Жумладан, Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан “Қорақалпоқ ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан истеъмолчиларга етказиб берилган электр энергияси ҳажмлари ва қўлланилган тарифларнинг қонунчилик талабларига мувофиқлиги юзасидан…

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари, Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси томонидан 9 ой давомида амалга оширилган ишлар тўғрисида

Қорақалпоғистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитасининг Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама фаолиятини тартибга солиш бошқармаси ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 11 сентябрдаги “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг ҳуқуқий ва институционал тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5817-сонли Фармонида белгилаб берилган вазифалар ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 19 декабрдаги “Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчиллар…

Диққат сўровнома !

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ МОНОПОЛИЯГA ҚAРШИ КУРAШИШ ҚЎМИТAСИ Мамлакатимизда рақобат муҳитини яхшилашга ва ундаги муаммоларни бартараф етишга еҳтиёж сезадиган ҳамда тубдан ислоҳ қилиш зарурияти юқори деб ҳисоблайдиган соҳалар қайси ? Марҳамат сўровномада иштирок етинг. 👉 СЎРОВНОМAДA ИШТИРОК ЕТИНГ 

«1 октябрь Ўқитувчи ва Мураббийлар куни» муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар ва мураббийлар! Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман. Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ўқувчиларини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда халқаро конференцияга мезбонлик қилади

Ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида, жорий йилнинг 10-13 октябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда «Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу халқаро тадбир, ҳозирги давр рақобат қонунчилиги ва сиёсатига тўғридан-тўғри тааллуқли бир қатор долзарб масалалар…

Ўзбекистон делегацияси Женевада

Жорий йил 21  июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси Женевада АҚШ, Европа иттифоқи, Канада, Бразилия, Швейцария, Индонезия, Саудия Арабистони, Мўғулистон ва бошқа ЖСТга аъзо йирик давлатлар – Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш юзасидан…

АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасида АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Шохрух Шарахметов, раиснинг биринчи ўринбосари Асадулла Қаюмов ва Қўмитанинг бошқа масъуллари АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари Товар биржалари бўйича комиссияси (CФТC) директорининг ўринбосари Кевин Пикколи, АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CЛДП) маслаҳатчиси Майкл Кофилд, АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини…

Маҳаллабай ишлаш тизими

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Умматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида маҳаллабай ишлаш тизими билан танишди. Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимотларни Қўмитанинг ҳудуддаги доимий вакили, бошқарма бошлиғи Отабек Усмонов ишчи гуруҳга батафсил таништирди. Ишчи гуруҳ, худудий бошқарма билан биргаликда, вилоятнинг Наманган шаҳар, Давлатобод, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларида амалий иш натижалари ва уларнинг биринчи…