Диққат сўровнома !

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКAСИ МОНОПОЛИЯГA ҚAРШИ КУРAШИШ ҚЎМИТAСИ Мамлакатимизда рақобат муҳитини яхшилашга ва ундаги муаммоларни бартараф етишга еҳтиёж сезадиган ҳамда тубдан ислоҳ қилиш зарурияти юқори деб ҳисоблайдиган соҳалар қайси ? Марҳамат сўровномада иштирок етинг. 👉 СЎРОВНОМAДA ИШТИРОК ЕТИНГ 

«1 октябрь Ўқитувчи ва Мураббийлар куни» муносабати билан БАЙРАМ ТАБРИГИ

Ассалому алайкум, муҳтарам устозлар ва мураббийлар! Аввало, Сиз азизларни, сизларнинг тимсолингизда устоз деган шарафли номни улуғлаб келаётган юртимиздаги барча инсонларни Ўқитувчи ва мураббийлар куни билан самимий табриклайман. Буюк бобомиз Алишер Навоий айтганларидек, дунёнинг бор бойлик ва хазинаси билан ҳам олийжаноб меҳнатингиз ҳақини адо этиб бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам, ўқувчиларини ўз фарзандидек ардоқлаб, ёш авлод тарбияси учун…

Монополияга қарши курашиш қўмитаси Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда халқаро конференцияга мезбонлик қилади

Ўрнатилган халқаро ҳамкорлик доирасида, жорий йилнинг 10-13 октябрь кунлари пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳамда Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) билан ҳамкорликда «Рақобатбардошликни таъминлашнинг адолатли бозор шартлари» лойиҳасининг иккинчи босқичи доирасида халқаро конференция ўтказилиши режалаштирилган. Ушбу халқаро тадбир, ҳозирги давр рақобат қонунчилиги ва сиёсатига тўғридан-тўғри тааллуқли бир қатор долзарб масалалар…

Ўзбекистон делегацияси Женевада

Жорий йил 21  июнь куни Швейцариянинг Женева шаҳрида Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиши бўйича ишчи гуруҳнинг 5-йиғилиши бўлиб ўтди. Ўзбекистон делегацияси Женевада АҚШ, Европа иттифоқи, Канада, Бразилия, Швейцария, Индонезия, Саудия Арабистони, Мўғулистон ва бошқа ЖСТга аъзо йирик давлатлар – Ўзбекистоннинг ташкилотга аъзо бўлиш бўйича ишчи гуруҳи аъзолари билан товар ва хизматлар бозорига чиқиш юзасидан…

АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди.

Монополияга қарши курашиш қўмитасида АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Қўмита раиси Шохрух Шарахметов, раиснинг биринчи ўринбосари Асадулла Қаюмов ва Қўмитанинг бошқа масъуллари АҚШ давлат ташкилотлари вакиллари Товар биржалари бўйича комиссияси (CФТC) директорининг ўринбосари Кевин Пикколи, АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CЛДП) маслаҳатчиси Майкл Кофилд, АҚШ Савдо вазирлигининг Тижорат ҳуқуқини…

Маҳаллабай ишлаш тизими

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси ўринбосари Б.Умматов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Наманган вилоятида маҳаллабай ишлаш тизими билан танишди. Ҳудудда амалга оширилаётган ишлар бўйича тақдимотларни Қўмитанинг ҳудуддаги доимий вакили, бошқарма бошлиғи Отабек Усмонов ишчи гуруҳга батафсил таништирди. Ишчи гуруҳ, худудий бошқарма билан биргаликда, вилоятнинг Наманган шаҳар, Давлатобод, Тўрақўрғон ва Косонсой туманларида амалий иш натижалари ва уларнинг биринчи…

Наманган вилояти маҳаллабай ишлаш тизими жадал давом этмоқда.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси раиси Ш.Шарахметов маҳаллабай ишлаш тизими бўйича Наманган вилоятига бириктирилган мувофиқлаштирувчи Республика ишчи гуруҳ аъзоси ҳисобланади. Наманган вилоятига Қўмитадан доимий фаолият юритувчи вакил, бошқарма бошлиғи Отабек Усмонов бириктирилган. Вилоятда биринчи ярим йиллик давомида кўплаб ишлар амалга оширилди. Жумладан, Қўмита ва унинг худуддаги доимий вакиллари кўмагида биринчи ярим йиллик давомида 50 дан ортиқ…

минар_тренинг

Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси, АҚШ Халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) ҳамда Tetra Tech компанияси билан ҳамкорликда 20-24 июнь кунлари семинар-тренинг ташкил этилди. Мазкур семинарда Tetra Tech компанияси вакиллари, Мерита Костари, Раж Аддепали ва лойиҳанинг вилоятлар бўйича координатори жаноб Бабаев қатнашдилар. АҚШ Халқаро тараққиёт агентлигининг “Марказий Осиё энергетикаси” лойиҳаси доирасидаги “Электр энергияси бозори асослари” мавзусидаги…

Танлов ғолиблари тақдирланди

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси билан ҳамкорликда «27 июнь— матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни» муносабати билан журналистлар, блогерлар, оммавий ахборот воситалари ходимлари ва кенг жамоатчилик ўртасида танлов ўтказилган эди. Миллий Матбуот марказида ўтказилган танлов ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди. Унда Қўмита раисининг биринчи ўинбосари А.Қаюмов, раис ўринбосари Б.Умматов ва…