Бугун атоқли давлат ва жамоат арбоби, туркий (ўзбек) тилининг асосчиси Низомиддин Мир Алишер Навоий таваллудининг 583 йиллиги халқимиз томонидан кенг нишонланмоқда.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасида ҳам мутафаккир бобомизнинг бебаҳо илмий-ижодий мероси, алоҳида ўрнига бағишланган маънавий тадбир ташкил этилди.
Зеро, аллома асарларида юксак умуминсоний ғоялар, она тилимизнинг чексиз ифода имкониятлари бутун жозибаси билан намоён этилиб, миллионлаб китобхонларни эзгуликка, илм-маърифатга, комилликка чорлаб келмоқда.
Шу боис ҳазрат Навоий нафақат туркий халқлар, балки бутун башариятнинг буюк ижодкоридир, десак муболаға бўлмайди.