Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Иқтисодиётда рақобатни ривожлантириш ва хусусий секторнинг ролини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-35-сонли Фармони мазмун-моҳияти
АОКАда Рақобат қўмитаси бошқарма бошлиғи Сардорбек Атамуротов иштирокида шу мавзуда бўлиб ўтган брифинг юзасидан батафсил маълумот:
Фармон билан эксклюзив ҳуқуқлар берилган хўжалик юритувчи субъектларга нисбатан қўлланиладиган талаблар белгиланди.
Ушбу тартибнинг белгиланиши натижасида хўжалик юритувчи субъектларга берилган эксклюзив ҳуқуқлар доимий равишда ўрганиб борилади рақобатли бозорни яратиш мумкин бўлган, шунингдек давлат ва жамоат манфаатларига дахл қиладиган соҳалардаги эксклюзив ҳуқуқларни босқичма-босқич бекор қилиш имконини беради.