Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилоти саммитида муҳим ташаббусларни илгари сурди

Амалий ташриф билан Остона шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этди. Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев раислигида ўтган тадбирда Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров, Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған, Венгрия Бош вазири Виктор Орбан, Туркман халқининг миллий етакчиси,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгаши мажлисидаги нутқи

Ҳурматли Қосим-Жомарт Кемелович! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! Авваламбор, сиз, азизлар билан яна дийдор кўришиб турганимдан ғоят мамнунман. Бугунги саммитни юксак даражада ташкил этгани учун Қозоғистон Республикаси Президенти, ҳурматли Қосим-Жомарт Кемелевич Тоқаевга чуқур миннатдорлик изҳор этаман. Сўзимни буюк аждодимиз – қадимий турк давлати асосчиларидан бири Билга Хоқоннинг қуйидаги даъвати билан бошламоқчиман: “Эй туркий элим, ўзлигингга қайт, ўзингни англа…

Ўзбекистон Президенти Остонага келди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан амалий ташриф билан Остона шаҳрига келди. Аэропортда давлатимиз раҳбарини Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов кутиб олди. Эртага мамлакатимиз етакчиси Туркий давлатлар ташкилоти Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади.

Ўзбекистон Президенти Қозоғистонга жўнаб кетди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Туркий давлатлар ташкилоти саммитида иштирок этиш учун амалий ташриф билан Остона шаҳрига жўнаб кетди. Давлат раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилиши кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни, энг аввало, савдо-иқтисодиёт, инвестиция, транспорт-коммуникация, экология, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда янада ривожлантириш масалалари ўрин олган. Жорий йилда…

Ўзбекистон Президенти Франция Президенти билан самимий хайрлашди

Самарали Ўзбекистон-Франция саммити якунига етди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг Самарқанд шаҳрига икки кунлик ташрифи доирасида бир қатор икки томонлама тадбирлар бўлиб ўтди. 1 ноябрь куни давлат раҳбарлари Регистон майдонида самимий мулоқот қилиб, тунги Самарқанд бўйлаб сайр қилдилар, «Боқий шаҳар» мажмуасини бориб кўрдилар. Бугун тор ва кенгайтирилган таркибда…

Самарқанд обидалари Франция делегациясида катта таассурот қолдирди

Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимизга расмий ташрифи доирасидаги тадбирлар якунида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ҳамроҳлигида Самарқанд шаҳрининг қадимий обидалари билан танишди. Давлат раҳбарлари дастлаб Мирзо Улуғбек расадхонаси ва музейини бориб кўрди. Маълумки, Муҳаммад Тарағай Мирзо Улуғбек Амир Темурнинг суюкли набираси бўлган, эзгу ишларини давом эттирган. У ҳам ҳукмдор, ҳам олим сифатида илм-фан ва маданиятни ривожлантирган,…

Ўзбекистон ва Франция Президентлари Самарқанддаги Француз альянсини очдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макрон Француз альянсининг Самарқанд шаҳридаги филиалига ташриф буюрдилар. Француз тили ва маданиятини тарғиб қилишга кўмаклашувчи ушбу ноҳукумат нотижорат ташкилот 1883 йилда Париж шаҳрида Жюль Верн ва Луи Пастер каби ўз даврининг атоқли шахслари ташаббуси билан тузилган. Бугунги кунда Француз альянсининг 800 дан зиёд филиали дунёнинг…

Президентлар Ўзбекистоннинг маданий мероси кўргазмаси билан танишдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Франция Президенти Эммануэль Макрон мамлакатимиз маданий меросига бағишланган кўргазма билан танишдилар. Унда мамлакатимизнинг 7 та музейидан экспонатлар жамланган. Халқимизнинг қадимий тарихи ва бой маданияти ҳақида асаввур берувчи бу нодир ашёлар хронологик экскурсия тарзида жойлаштирилган. Маълумки, юртимиз ҳудуди трансконтинентал алоқалар ривожланиши билан савдо, фан, таълим, маданият ва меъморчилик марказига айланган. Қадимий…

Бугун Рақобат қўмитасида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ҳузурида 2023 йил 19 октябрь куни ўтказилган Вазирлар Маҳкамаси Раёсати мажлисида белгиланган топшириққа мувофиқ Ҳайъат йиғилиши ўтказилди.

Рақобат қўмитаси раиси Ш.Шарахметов йиғилишни кириш сўзи билан очиб ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 11 сентябрдаги ПФ-158-сон Фармони билан тасдиқланган Ўзбекистоннинг 2030 йилгача бўлган Стратегияси мазмун-моҳияти тўғрисида тушунтиришлар берди.   Ҳужжатда қуйидаги асосий ғоялар акс эттирилган:   барқарор иқтисодий ўсиш орқали даромади ўртачадан юқори бўлган давлатлар қаторидан ўрин олиш; аҳоли талабларига ва халқаро стандартларга…