Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисининг 2-сон
БАЁНИ
2026 йил 26 июн Тошкент шаҳри
КУН ТАРТИБИ
- «Глобал ноаниқлик шароитида барқарор иқтисодий ўсиш драйвери сифатида рақобат сиёсати чоралари» мавзусидаги халқаро конференция якунлари юзасидан ахборотни эшитиш.
- Глобал иқтисодий ноаниқлик шароитида рақобат сиёсатини такомиллаштириш, бозорларда соғлом рақобат муҳитини таъминлаш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишнинг устувор йўналишларини муҳокама қилиш.
- Халқаро экспертлар томонидан билдирилган таклифлар ҳамда уларни миллий амалиётга татбиқ этиш масалаларини кўриб чиқиш.
- Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклиф ва тавсияларини муҳокама қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши мажлисининг 4-сон
БАЁНИ
2026 йил 25 май Тошкент шаҳри
КУН ТАРТИБИ
- Молиявий хизматлар бозорида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тизимини ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилиш.
- Молиявий хизматлар соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда миллий ва халқаро стандартларни жорий этиш ҳамда соҳадаги ҳуқуқий механизмларни такомиллаштириш масалаларини кўриб чиқиш.
- Банк, тўлов ва суғурта хизматларида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш амалиёти, рақамли молиявий хизматларда хавфсизликни таъминлаш ҳамда аҳолининг молиявий саводхонлигини ошириш юзасидан маърузаларни тинглаш.
- Жамоатчилик кенгаши аъзоларининг таклиф ва тавсияларини муҳокама қилиш.
Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ҳузуридаги жамоатчилик кенгаши йиғилишининг 01-сонли
БАЁНИ
2026 йил 15 март Тошкент шаҳри
КУН ТАРТИБИ
- 15 март — Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни муносабати билан ташкил этилган «Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш: муаммо ва ечимлар» мавзусидаги халқаро конференциянинг мазмун-моҳияти ва соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни муҳокама қилиш.
- Истеъмолчилар мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш, рақамли технологияларни кенг жорий этиш, мурожаатлар билан ишлашда очиқлик ва шаффофликни таъминлаш ҳамда жамоатчилик назорати механизмларини кучайтириш масалаларини муҳокама қилиш.
- Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги илғор халқаро тажрибалар юзасидан Туркия, Корея ва Япониядан ташриф буюрган экспертларнинг маърузаларини тинглаш.
- Рақобат қўмитаси ҳамда German Sparkassenstiftung for International Cooperation ўртасидаги ҳамкорлик доирасида амалга оширилаётган лойиҳалар ва истиқболдаги ҳамкорлик йўналишларини муҳокама қилиш.

