Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан ички истеъмол бозорида истеъмолга яроқсиз маҳсулотлар сотилишининг олдини олишга қаратилган ўрганишлар олиб борилмоқда. ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати ҳамда уларни сақлаш шартлари кўрсатилган
Тошкент шаҳар
Рақобат қўмитасининг Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси томонидан ўтган давр давомида истеъмолчилардан келиб тушган мурожаатларни ўрганиш давомида ишлаб чиқарилган санаси, яроқлилик муддати кўрсатилмаган ёки яроқлилик муддати ўтган товарлар бўйича 58 та ҳолат юзасидан (булар орасида “Корзинка Уз”, “Ҳавас”, “Феед Уп”, “Корзинка ГО” ва бошқалар) ҳудудий бошқармасининг махсус комиссияси томонидан иш қўзғатилиб, бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатмалар берилган ҳамда ушбу ҳолатга йўл қўйган маъсул мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, мазмунан кўриб чиқиш учун тегишли судларги киритилган.
Ўз навбатида судлар томонидан ушбу ҳуқуқбузарликка йўл қўйган мансабдор шахсларга нисбатан — етти бараваридан ўн бараваригача миқдорида жарима қўлланилган.
Бухоро вилояти
Рақобатни қўмитасининг Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси фуқаро М.Фнинг ижтимоий тармоқлар орқали қилган мурожаатини ўрганиб чиқди.
Мазкур мурожаатда фуқаро, ЯТТ “Равшанова Саодат”га қарашли савдо дўконидан “Чёрная карта” қаҳваси(кофе) ва бошқа маҳсулотларни сотиб олгани, сотиб олган маҳсулотини яроқлилик муддати тугагани, мазкур яроқлилик муддати ўтган маҳсулотлардан савдо дўконда жуда кўплиги, савдо дўкон ходими харид қилинган товар чеки учун бошқа товар харид қилингалиги тўғрисида чек берганлиги сабабли ушбу ҳолат юзасидан тегишли чора-тадбирларни амалга оширишда амалий ёрдам сўраган.
Бошқарма томонидан мазкур мурожаат юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўрганиш натижасида ЯТТ “Равшанова Саодат”га қарашли савдо дўконида “Черная карта” қаҳваси(кофе) ва бошқа кўплаб маҳсулотларнинг яроқлилик муддати ўтгани аниқланди. ЯТТ томонидан фуқаро харид қилган қаҳва сифатлисига алмаштириб берилиши таъминланди. Савдо қоидалари бузилишига йўл қўйган ЯТТ “Равшанова Саодат”га Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига асосан белгиланган тартибда иш қўзғатилди.
Хоразм вилояти
Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан вилоят Техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида назорат инспекцияси билан ҳамкорликда “Хонқа зилол сув” ХК ва ишлаб чиқарилган йогурт маҳсулотларида 250 г ва 900 г деб ёзилгани, шунингдек, “Ойдин Зебо ширинликлари” ОК томонидан йогуртларнинг аниқ миқдори ва оғирлиги келтирилмаганлиги, ишлаб чиқариш санасини ўқишга имкон бўлмагани юзасидан ўрганиш ўтказилди.
“Ойдин Зебо миллий ширинликлари” Окга Техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, сертификатлаштириш ва метрология соҳасидаги давлат назорати департаменти томонидан “Водий ширинликлари маҳсулотининг тамғасида маҳсулот миқдори, озуқавий қиймати ва маҳсулотга тегишли стандарт (ёки техник регламент) ҳамда қадоқланган идишда идентификatsiя белгилари мавжуд эмаслиги тўғрисида”ги огоҳлантириш берилган бўлса-да, корхона маҳсулот тамғасида мувофиқлик белгисидан фойдаланилган ҳамда маҳсулотга тегишли стандарт (ёки техник регламент) ва қадоқланган идишда идентификatsiя белгиларини кўрсатмаган ҳолда жами 1000 дона 2 000 000 (икки миллион) сўмлик майда булочка маҳсулоти реализaция қилган. Мазкур аниқланган ҳолатда Ўзбекистон Республикасининг “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги Қонунининг 28, 29, 42-моддалари ва “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Қонунининг 22-моддаси талаблари бузилгани сабабли тадбиркорлик субъектига молиявий жарима белгиланган.
Шунингдек, мазкур департамент томонидан “Хонқа зилол сув” ХКга маҳсулот тамғасида қатиқ маҳсулотига тегишли O‘zDSt 1223 стандарти мавжудлиги ҳамда қадоқланган идишда идентификatsiя белгилари мавжуд эмаслиги тўғрисида огоҳлантириш берилишига қарамай, жамият томонидан жами 400 литр 4 000 000 (тўрт миллион) сўмлик йогурт маҳсулоти реализatsiя қилингани аниқланган. “Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида”ги ва “Стандартлаштириш тўғрисида”ги Qонунларнинг бир қатор талаблари бузилганлиги учун тадбиркорлик субъекти молиявий жаримага тортилган.
Бундан ташқари, ўтказилган мониторинг натижасида озиқ-овқат маҳсулотлари сотиш билан шуғулланаётган ЯТТ “Ражабов Улуғбек Хакимбауевич”га қарашли савдо дўконда сотилаётган маҳсулотлардан “Lays”, “Cheers” чипслари ва “kexy” кекслари, “Нео” печеньеларида ишлаб чиқариш санаси кўрсатилмаганлиги ва яроқлилик муддати ўтгани аниқланди.
Ушбу ҳолат юзасидан тадбиркорлик субъектига иш қўзғатилиб, ҳолат тасдиғиини топганлиги сабабли мазкур ЯТТ томонидан, “Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя qилиш тўғрисида”ги Қонунининг бир қатор талаблари бузилган деб топилди.
Қонунбузилишларга йўл қўйган ЯТТ “Ражабов Улуғбек Хакимбауевич”га МЖтКнинг 178-моддаси, 7-қисмида назарда тутилган чоралар қўлланилиши юзасидан тегишли ҳужжатларни расмийлаштириб, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларига киритилган.
Тошкент вилояти
Рақобатни қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Паркент тумани, “Истиқбол” МФЙда фаолият юритаётган ЯТТ «Хусниддинов Қутпиддин Фахриддин ўғли» дўконида ўтказилган ўрганишлар давомида «Сладкая семья», «Javohir», «Lazzat», «Ezgu sweets» каби ширинлик маҳсулотларининг ишлаб чиқарувчиси, ишлаб чиқарилган санаси, сақлаш муддати, таркиби тўғрисидаги маълумотларисиз сотилаётганлиги аниқланди.
Шунингдек, «Chig‘atoy» кетчуп маҳсулоти, «Mars Max», «Twix», «Kit Kat» ширинликларининг саqлаш муддати ўтганлигига қарамай сотув растасида турганлиги маълум бўлди.
Ўрганиш натижаларига кўра, қонунбузилиш ҳолатлари бартараф этилиб, мансабдор шахсларга нисбатан маъмурий чоралар қўлланилди.
Наманган вилояти
Раqобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси 15 нафар истеъмолчидан тушган эътирозли мурожаатларни ўрганиш давомида Наманган вилоятида фаолият юритаётган савдо дўконларида сотилаётган озиқ-овқат маҳсулотларини истеъмолга яроқсиз эканлигини аниқлади.
Ўтказилган текширишларда савдо дўконларида жами 97 турдаги 267 дона озиқ-овқат маҳсулотларининг яроқлилик муддати ўтган ва ишлаб чиқарилган санаси кўрсатилмаган. “Озиқ-овқат маҳсулотининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги Қонуннинг 17-моддаси талаблари асосида ваколатли органга мазкур барча маҳсулотларни йўқ қилиш учун юборилди. Ваколатли органнинг тегишли хулосасига асосан савдо дўконлари раҳбарларига маъмурий баённомалар тузилиб, суд органлирига юборилди.