Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганилиги ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/8926)
Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли Қарори билан тасдиқланган «Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монопол турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида»ги Низоми талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги натижасида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди ва қонунбузилишларни бартараф этиш ва кейинчалик йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилди.
Маълумот ўрнида, Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон Қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.