Агар сиз картел тил бириктириш ҳолатидан хабардор бўлсангиз, илтимос бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг қуйидаги электрон почта манзилига хабар беринг: anticartel@antimon.gov.uz
Эслатиб ўтамиз, картель келишувлари факти ҳақида биринчи бўлиб хабар берган, шунингдек бундай келишувдан ўз ихтиёри билан воз кечган картелнинг собиқ аъзоси қонунчиликка кўра жавобгарликдан тўлиқ озод қилинади (Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекси 178-моддасига қаранг).
Қўмитанинг қуйидаги “Ишонч рақами”га 71-207-49-00, ёки қуйидаги anticartel@antimon.gov.uz электрон почта манзилига юборилган ҳар қандай хабар, расмий мурожаат сифатида рўйхатдан ўтказилади ва Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади (Ўзбекистон Республикасининг 2017 йил 11-сентябрдаги ЎРҚ-445 сон “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуни).
Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги 2023-йил 3-июльдаги 850-сон Қонунинг 19-моддасига асосан бундай мурожаатлар махфийлиги кафолатланади.