Ахборотдаги тезкорлик, таҳлиллардаги холислик, чуқур мушоҳада буларнинг барчасида сўз юки, масъулияти мужассам.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 27 июндаги ПҚ-294 сонли “Оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва журналистика соҳасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори имзоланиши билан матбуот ва оммавий ахборот воситалари соҳасида ҳам кўплаб ислоҳотлар амалга оширилди.
Ҳурматли матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари, Сизларни қутлуғ ва шарафли касб байрамингиз — Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан самимий табриклаймиз. Барчангизга мустаҳкам соғлик, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, ижодий муваффақият тилаймиз!
Ҳурмат билан,
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси жамоаси