Туркияга расмий ташриф якунланди
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи якунланди. Анқара шаҳрида Туркия Республикаси Президенти Режеп Таййип Эрдоған билан музокаралар, шунингдек, икки давлат раҳбарлари раислигида Стратегик ҳамкорлик кенгашининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтди. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўпламини имзолаш маросими бўлди. Оммавий ахборот воситалари учун баёнотларда Ўзбекистон ва Туркия етакчилари бўлиб ўтган музокаралар ҳақидаги фикрлари билан бўлишдилар.…











