Ўзбекистон Президенти Туркий давлатлар ташкилотининг навбатдаги саммитида иштирок этади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиевнинг таклифига биноан 6-7 октябрь кунлари амалий ташриф билан ушбу мамлакатда бўлади. Давлатимиз раҳбари Туркий давлатлар ташкилотининг Габала шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги саммитида иштирок этади. «Минтақавий тинчлик ва хавфсизлик» мавзусида ўтказиладиган йиғилиш кун тартибидан ташкилот доирасидаги кўп томонлама ҳамкорликни янада ривожлантириш ва кенгайтиришнинг долзарб масалалари ўрин…

Ўзбекистон Президенти Тожикистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 5 октябрь куни бўлиб ўтган телефон орқали мулоқотда Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмонни таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик ва бахт-саодат, биродар Тожикистон халқига фаровонлик ва бардавом равнақ тилади. Давлатимиз раҳбари Тожикистон Президентининг мамлакат мустақиллигини мустаҳкамлаш, барқарор тараққиётини таъминлаш ва халқаро нуфузини оширишдаги ўрнини қайд этиб, Ўзбекистон билан…