ТАЪЗИЯ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қўмита ҳузуридаги Рақобат сиёсати ва истеъмолчилар ҳуқуқлари тадқиқотлари маркази директори, Жумаев Олимжон Садуллоевичга оталари марҳум Жумаев Саъдулла Шамсиевичнинг вафоти муносабати билан унинг яқинлари ҳамда оила аъзоларига чуқур таъзия изҳор этади. Жумаев Саъдулла Шамсиевич 1947-йили Бухоро вилояти Шофиркон туманида туғилган, марҳум бутун умрини маърифат ва таълимга бағишлаб, Сурхондарё…

“VFS GLOBAL” ФАОЛИЯТИДА ДАВЛАТ ТИЛИГА РИОЯ ЭТИЛИШИ ЮЗАСИДАН РАСМИЙ МУРОЖААТ ЮБОРИЛДИ

Рақобат қўмитаси ўз ваколатлари доирасида реклама ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчиликка риоя этилиши устидан давлат назоратини амалга оширади. Сўнгги вақтларда Қўмитага виза расмийлаштириш хизматлари билан боғлиқ мурожаатлар, хусусан, виза марказлари ва консалтинг фирмаларининг фаолиятида давлат тилига риоя қилинмаётгани юзасидан фуқаролардан кўплаб эътирозлар келиб тушмоқда. Хусусан, Қашқадарё вилоятидан фуқаро Х.Эшонқулов “VFS Global” ваколатхонаси хизматларида…

185 МИЛЛИОН СЎМ АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНДИ

Истеъмолчи ҳуқуқи 185 МИЛЛИОН СЎМ АСОССИЗ ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНДИ Сўнгги йилларда электр энергиясидан фойдаланиш ҳажми ошиб бораётган бир вақтда ҳисоб-китобларда аниқлик ва шаффофликка бўлган талаб ҳам ортиб бор­моқда. Афсуски, айрим ҳол­ларда техник ёки бошқа хато­лар сабаб асоссиз қарздор­лик ёзилиб, уларнинг қонуний ман­фаатлари бузилаётгани кузатилмоқда. Қарши шаҳ­рида фаолият юритаётган “GID­RO­BI­ONIKA” МЧЖ мисолида ҳам шундай ҳолат қайд…

Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқларда Қўқон давлат университетининг Андижон вилояти филиалига тегишли реклама лавҳаси жойлаштирилганлиги жамоатчилик ўртасида муҳокамаларга сабаб бўлди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур ҳолатни ўрганди. Ўрганишларда 2025 йилнинг 17 август куни Ўзбекистон Республикаси маданият вазири О.Назарбеков Қўқон давлат университетининг Андижон филиали талаба-ёшлари ва ушбу вилоятда истиқомат қилувчи 150дан ортиқ ёшлар билан учрашув…