Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича янги тартиб жорий этилди
Ўзбекистон Республикасининг «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида» 2025 йил 31 июлдаги ЎРҚ-1078-сон Қонуни билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунда муҳим ўзгартиришлар киритилди. Нималар ўзгарди? Қонунга асосан, агар сотувчи товарни шартномада белгиланган муддатда етказиб бермаса, у ҳар бир кечиккан вақт бирлиги (дақиқа, соат, кун) учун ушбу товар нархининг 0,5% миқдорида…