Расмий муносабат

Ижтимоий тармоқ орқали “Uzum Market маркетплейсидаги профили нофаол бўлиб қолган, шунингдек хизмат кўрсатувчининг қўллаб-қувватлаш хизмати фаолияти ҳам қониқарсиз…” мавзуида интернет фойдаланувчиси  Маргарит Сергееванинг мурожаати қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан ўрганишлар олиб бормоқда. Натижаси бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.