ИНСОФСИЗ РАҚОБАТ ҲОЛАТЛАРИ ЮЗАСИДАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси Самарқанд вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг август ойида Mars, Incorporated компанияси (АҚШ) мурожаати асосида ўрганиш ўтказилди. Ўтказилган ўрганиш давомида вилоятда фаолият юритувчи 2 та корхона “AGRO BRAVO” МЧЖ ва “SAM KOMILJON FAYZ” МЧЖлар томонидан ишлаб чиқарилаётган музқаймоқ маҳсулотларида Mars, Incorporated компаниясига тегишли бўлган ва аввал фуқаролик муомаласига киритилган “MARS”, “SNICKERS”, “DOVE” товар…

РЕСПУБЛИКАНИНГ ҲУДУДЛАРИ КЕСИМИДА УЙ-ЖОЙ СОҲАСИГА ОИД 20 дан ОРТИҚ ФУҚАРОЛАРНИНГ МУРОЖААТЛАРИ ИЖОБИЙ ҲАЛ ЭТИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан республика миқёсида қурилиш ва уй-жой соҳасига оид кўплаб мурожаатлар келиб тушган. Шунингдек, Қўмита мазкур мурожаатлардаги қонунбузилиши ҳолатларини ўз вақтида аниқлаб, истеъмолчиларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиниб,  уларнинг ҳуқуқлари тикланмоқда. Жумладан, Тошкент шаҳри мисолида 10 дан ортиқ фуқаролар томонидан “CRYSTAL PAINT” МЧЖдан сотиб олган кўп қаватли турар-жой хонадонларининг умумий майдони кам чиққанлиги ва ҚҚС…

Маҳсулотнинг нуқсони дўкон томонидан бартараф этилиши маълум қилинди

Ижтимоий тармоқ орқали “Тошкент шаҳридаги “Poytaxt” va “Atlas” савдо марказларида жойлашган “Vitacci” бренд остидаги савдо дўконларида аҳолига сифатсиз товар сотилаётганлиги ва улар қайтариб олинмаётганлиги” мавзуида мурожаат қолдирилган. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси мазкур мурожаат юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Қўмита мазкур ҳолатга аниқлик киритиш мақсадида “Vitacci” савдо белгиси остида фаолият юритилаётган тадбиркорлик субъектини…

“UZAUTO MOTORS” АЖ ВА УНИНГ ДИЛЕРИГА АВТОМОБИЛЬ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СОҲАСИДАГИ ҚОНУНБУЗИЛИШ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ КЎРСАТМАЛАР БЕРИЛДИ

Рақобат қўмитасига Қорақалпоғистон Республикасидан фуқаро А. Д.га ўзига тегишли 2023 йилда “UZAUTO MOTORS” АЖ томонидан ишлаб чиқарилган “Lacetti L-Style MT” русумли автомобиль олинганига 5 ой ҳам бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлигини, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан мурожаат қилган. Ушбу мурожаат Қўмита томонидан кўриб чиқилганда ҳолат ўз тасдиғини топди, шунингдек,…

Куни кеча Давлатимиз раҳбари бошчилигида камбағалликни қисқартириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш масалаларига қаратилган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди

Йиғилишда Давлатимиз раҳбарлигида маҳаллаларда камбағалликни қисқартириш, камбағал оилалар билан ишлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш, уларни тадбиркорликка жалб этиш бўйича тегишли чора-тадбирлар белгиланди. Жумладан, “Ҳар бир оила тадбиркор” дастури доирасида жойларда аҳолини оилавий тадбиркорликка жалб қилиш, янги иш ўринларини яратиш ва бандликни таъминлаш бўйича тизимли ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада таъминотчилар, масъул давлат органлари ва…

ОИЛАВИЙ ТАДБИРКОРЛИКНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРЛАРИ ЯГОНА ЭЛЕКТРОН “SMART-MARKET.UZ” ТИЗИМЛАРИДА НАРХЛАРНИНГ АСОССИЗ ОШИШИНИНГ ОЛДИ ОЛИНМОҚДА

Рақобат қўмитасининг Жиззах вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “Fair tech” электрон платформаси маълумотлари таҳлил қилинганда жами 4 та ҳолатда имтиёзли кредитлар асосида оилавий тадбиркорларга товарларни харид қилиш жараёнида таъминотчилар, оилавий тадбиркорлар ҳамда айрим давлат хизмати ходимлари ўртасида тил бириктириш ва манфаатлар тўқнашуви ҳолатларига йўл қўйилганлиги аниқланди. Ўрганишлар давомида юк мототранспорт воситаларининг 359 та харидорларига етказиб берувчилар…

РЕСПУБЛИКА ҲУДУДЛАРИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ АВТОМОБИЛЬ СОҲАСИДАГИ 10 дан ОРТИҚ МУРОЖААТЛАРИ ҲАЛ ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасига Республика бўйлаб автомобиллар («CHEVROLET COBALT», «CHERY TIGGO 7 PRO», «DAMAS», «LABO») билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан фуқаролардан мурожаатлар келиб тушган. Мазкур мурожаатлар қўмита томонидан ўз вақтида ўрганилиб, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари тикланди ва қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди. Жумладан, Қашқадарё вилояти Касби туманида истиқомат қилувчи фуқаро «DRIVER VILLAGE» МЧЖ фаолиятидан норози бўлиб мурожаат қилган. У шартнома асосида…

“AGROBANK” АТБ НАВОИЙ ВИЛОЯТИ БОШҚАРМАСИ ТОМОНИДАН ЎТКАЗИЛГАН БОШЛАНҒИЧ НАРХИ 2 МЛРД 620 МЛН СЎМ БЎЛГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Навоий вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан “AGROBANK” АТБ Навоий вилояти бошқармасида 2023 йил ва 2024 йилнинг ўтган даври давомида ўтказилган танлов (тендер) савдоларида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунчилик талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ўтказилди. Ўтказилган ўрганишлар давомида, бошланғич нархи 2 млрд 620 млн сўмлик 10 та давлат харидларида қонунчилик талабларига…

ТАДБИРКОРЛАРГА ҲИСОБЛАНГАН ОРТИҚЧА 90 МИЛЛИОН СЎМГА ЯҚИН ҚАРЗДОРЛИК БЕКОР ҚИЛИНДИ

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармасига Гулистон шаҳрида фаолият юритаётган корхоналар мурожаат қилиб, электр таъминоти корхонаси томонидан асоссиз қарздорлик ҳисоблангани юзасидан мурожаат қолдиришган. Ҳудудий бошқарма масалага ойдинлик киритиш мақсадида “KRIOGEN-SERVIS” МЧЖга ҳисобланган 93 035 577 сўм ва “BISTRO LAZZAT” ОКга қўйилган 3 180 267 сўм миқдоридаги қарздорликни қайта ҳисоб-китоблар орқали ўрганиб чиқди. Ўрганишларда мазкур хизмат…

НАЗОРАТ ХАРИДИ: 7та ТУРДАГИ МУЗҚАЙМОҚЛАРДАН 6 таси ТАРКИБИДА ИЧАК ТАЁҚЧАСИ ГУРУҲИДАГИ БАКТЕРИЯЛАР БОРЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан фуқароларнинг мурожаатлари асосида назорат хариди тадбири ўтказилди. Унда “X XASANBOY VA XOLOD” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилган қадоғида шакарсиз деб кўрсатилган “Хоттабыч” номли музқаймоқнинг 7та тури харид қилинди ва белгиланган тартибда аккредитациядан ўтказилган учта лабораторияга топширилди. 1.Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Тиббиёт бош бошқармасининг тасарруфидаги Санитария-эпидемиология назорати бошқармаси…