РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “MARKETPLACE TRADING” АЖга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида, “MARKETPLACE TRADING” АЖ томонидан Тошкент шаҳридаги ташқи реклама объектида эълон қилинган “Sello Pay” – пул ўтказмалари учун «0 %” мазмунидаги реклама жойлаштирилганлиги кузатилди. Шунингдек, “MARKETPLACE TRADING” АЖнинг расмий веб-сайтида “Sello Pay” мобил иловаси орқали пластик карталарга пул ўтказмалари бўйича акция 2024 йил 1 июлдан бошланиши, мазкур акция шартларига кўра…

Ижтимоий тармоқлар орқали “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖ томонидан ўтказилган бошланғич нархи 8,2 млрд сўмлик танлов савдолари юзасидан танқидий мурожаатлар қолдирилган

Ушбу ҳолат бўйича ўтказилган дастлабки таҳлилларга кўра, мазкур танлов савдоларини ўтказишда “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖ томонидан Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни 29-моддаси талабларига риоя қилинмаганлиги аломатлари аниқланди. Рақобат қўмитаси томонидан белгиланган тартибда “TOSHSHAHARTRANSXIZMAT” АЖда ушбу ҳолат юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилишини маълум қиламиз. Иш белгиланган тартибда кўриб чиқилгандан сўнг ўрганиш натижалари бўйича қўшимча ахборот тақдим этилади.

“NAMANGAN SUV TA’MINOTI” АЖга НИСБАТАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН ТЕГИШЛИ ЧОРА ҚЎРИЛДИ

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси “Namangan suv ta’minoti” АЖ томонидан 2023-2024 йилларда амалга оширилган давлат харидлари юзасидан ўрганиш ва таҳлиллар олиб борилди. Жумладан, Наманган вилоят прокуратурасининг топшириғига кўра, “Namangan suv ta’minoti” АЖ буюртмачилигида 2023 йил давомида ҳамда 2024 йил 16 июнь кунига қадар жами 167 та лот бўйича бошланғич нархи 4,9 млрд сўмга яқин…