РЕКЛАМА ҚОНУНЧИЛИГИ БУЗИЛИШИ ЮЗАСИДАН “IPAK YO‘LI” АИТБга НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ
Рақобат қўмитаси “Реклама тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, рекламанинг айланиши соҳасидаги қонунбузилиш ҳолатларини назорат қилувчи ваколатли давлат органи ҳисобланиб, бу борада мунтазам равишда тизимли ишлар олиб бораётганлиги жамоатчилигимизга маълум. Хусусан, Қўмита томонидан ўтказилган ўрганишлар давомида “Ipak Yo‘li” АИТБ томонидан эълон қилинган “Универсал” ва “Миллий” номли омонат турлари рекламасида “Универсал” омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 22 фоиз,…