Ўзбекистон-Қирғизистон саммити самарали бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизда бўлган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровнинг давлат ташрифи якунланди. Икки кунлик ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтди, уларнинг якунида етакчилар Кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада чуқурлаштириш ва кенгайтириш тўғрисида қўшма баёнотни имзоладилар. Икки томонлама ҳужжатларнинг салмоқли тўплами қабул қилинди. Энергетика, автомобилсозлик ва тўқимачилик саноатида йирик қўшма лойиҳаларга…

ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

Рақобат қўмитаси “Instagram” ижтимоий тармоғидаги “IPOTEKABANK” АТИБ саҳифасида банк томонидан жорий қилинган “Super” номли омонат тури бўйича йиллик фоиз ставкаси 26 фоиздан эканлиги ҳақида жойлаштирилган рекламанинг қонун ҳужжатлари талабларига мослиги юзасидан ўрганиш ишлари борилаётганлигини маълум қилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/8941) Юқоридагиларга асосан, Қўмитанинг истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва реклама тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан ишларни кўриб чиқиш…

НАМАНГАН ВИЛОЯТИДАГИ 10 ТА ТУМАН ҲОКИМЛИКЛАРИ ҚАБУЛ ҚИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИДА “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ҲОЛАТЛАР АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Наманган вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярми мобайнида 10 та туман ҳокимликларида “Рақобат тўғрисида”ги қонун талаблари ижроси юзасидан жами 4214 та норматив-ҳуқуқий ва бошқа турдаги ҳужжатлар юзасидан ўрганишлар олиб борилди. Мазкур ўрганишлар жараёнида, Мингбулоқ, Косонсой, Поп, Норин, Наманган, Тўрақўрғон, Уйчи, Чуст, Чортоқ ва Янгиқўрғон туман ҳокимликларида товар ёки молия бозорида рақобатни…

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА РАҚОБАТНИ ТАЪМИНЛАШ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси 2024 йилнинг январь-июнь ойлари давомида давлат буюртмачилари томонидан  товар, иш, хизмат ва қурилиш соҳаларида ўтказилган бошланғич қиймати 6,065 трлн сўмлик бўлган 9 322 та танлов (тендер) савдолари юзасидан олиб борган таҳлиллари натижасида 5 153 та (55,2 %) савдо жараёнида 6 611 та рақобатга зид ҳаракатлар аниқланди. Жумладан, – товар моддий бойликлар хариди бўйича…

ЭЪЛОН!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан 2024 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат харидлари бўйича олиб борилган ўрганишлар юзасидан 2024 йил 19 июль куни соат 12:00 да АОКА биносида брифинг бўлиб ўтади. Мавзу: “Давлат харидларида рақобатни таъминлаш” Рақобат қўмитаси раис маслаҳатчиси – ахборот хизмати раҳбари Отабек Усмонов маълумот бериб ўтади («O‘zbekiston» ва «UzReport…