ҚЎШИМЧА АХБОРОТ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига нисбатан нарх манипуляцияси аломатлари билан иш қўзғатилганилиги ва ўрганиш ишлари олиб борилаётганлиги бўйича маълум қилган эди. (https://t.me/RaqobatGovUz/8926) Ушбу иш юзасидан Қўмитанинг Махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020…

САМАРҚАНД ВИЛОЯТИДАГИ 11 ТА ТУМАН (ШАҲАР) ҲОКИМЛИКЛАРИНИНГ ҚАБУЛ ҚИЛГАН НОРМАТИВ-ҲУҚУҚИЙ ҲУЖЖАТЛАРИ “РАҚОБАТ ТЎҒРИСИДА”ГИ ҚОНУН ТАЛАБЛАРИГА ЗИД ЭКАНЛИГИ АНИҚЛАНДИ

Жорий йилнинг II чорак якунида Рақобат қўмитасининг Самарқанд вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Самарқанд вилоятидаги туман (шаҳар) ҳокимликларининг қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини “Рақобат тўғрисида”ги Қонун талабларига мослиги ҳамда рақобатни ривожлантиришга тўсқинлик қиладиган ҳужжатларнинг қабул қилиниши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилди. Мазкур ўтказилган ўрганишлар давомида, Самарқанд вилоятидаги туман ва шаҳар ҳокимликлари (Иштихон, Паяриқ, Пастдарғом, Тойлоқ, Қўшработ, Самарқанд, Ургут,…

Ўзбекистон ва Қирғизистон раҳбарлари янги кооперация лойиҳаларига старт бердилар

Икки томонлама музокаралар якунлангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаров йирик кооперация лойиҳаларини ишга тушириш маросимида иштирок этдилар. Жумладан, Фарғона ва Наманган вилоятларида умумий қуввати 400 мегаватт бўлган иккита қуёш электр станцияси қурилишига старт берилди. Ушбу станцияларда ишлаб чиқариладиган электр энергияси Қирғизистонга етказиб берилиши кўзда тутилган. Чуй вилоятида замонавий енгил…

ҚЎМИТА МУТАХАССИСЛАРИ ҚОЗОҒИСТОНДА ХАЛҚАРО КОНФЕРЕНЦИЯДА ИШТИРОК ЭТМОҚДАЛАР

Жорий йилнинг 16-18 июль кунлари Қозоғистон Республикаси Олмаота шаҳрида АҚШнинг Тижорат ҳуқуқини ривожлантириш дастури (CLDP) ҳамкорлигида ташкиллаштирилган халқаро конференция бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон Республикасидан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг мутахассислари ҳам иштирок этмоқдалар. Учрашувда соҳа мутахассислари контрафакт маҳсулотларга қарши курашиш бўйича қўшни республикалар экспертлари билан биргаликда ўзаро тажриба алмашмоқдалар.

Қирғизистон Президентини тантанали кутиб олиш маросими бўлди

Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифи билан келган Қирғиз Республикаси Президенти Садир Жапаровни тантанали кутиб олиш маросими бўлди. Қароргоҳ олдидаги майдонда давлат байроқлари кўтарилди ва фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки давлат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан…

СИРДАРЁ ВИЛОЯТИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ БОШҚАРМАСИ ТИЗИМ ТАШКИЛОТЛАРИ АМАЛГА ОШИРГАН БОШЛАНҒИЧ ҚИЙМАТИ 37 млрд СЎМДАН ОРТИҚ БЎЛГАН ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИДА ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТЛАРИ АНИҚЛАНДИ

Рақобат қўмитасининг Сирдарё вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан Сирдарё вилояти Автомобиль йўллари бошқармаси тизим ташкилотларида Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги ва “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ҳамда соҳага оид бошқа меъёрий ҳужжатлар ижроси юзасидан жорий йилнинг март-июль ойларида ўрганиш ишлари ўтказилди. Ўрганишлар натижасида мазкур бошқарманинг тизим ташкилотлари: Боёвут, Оқолтин, Сайхунобод, Сирдарё, Ховос ва Гулистон туманларида жойлашган унитар корхоналари…