Ўзбекистон ва Россия Президентлари телефон орқали мулоқот қилдилар

24 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Доғистонда содир этилган террорчилик ҳаракатлари муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдирди, ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия ва далда сўзларини билдирди. Ўзбекистон Президенти бу ғайриинсоний зўравонликни қатъий қоралади ҳамда хавфсизлик соҳасидаги умумий таҳдидларга қарши курашда тегишли тузилмалар ўртасидаги…

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар

Олий даражадаги Ўзбекистон-Мўғулистон музокаралари якунлангач, Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Президентлар Шавкат Мирзиёев ва Ухнаагийн Хурэлсух халқларимиз ўртасидаги дўстлик ва ҳамкорлик, икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очишга бўлган ўзаро интилиш рамзи сифатида Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экдилар.

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари икки мамлакат ишбилармонлари билан учрашув ўтказдилар

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари билан учрашув ўтказдилар. Тадбирда Мўғулистоннинг MCS Investment, Mongol Basalt, Tavan Bogd Group, Asia Pharma, Khanbogd Cashmere, Erdenezoo Trans, ICT Group, ORDGEO, LBH Technology, NCD Group, Mega Wood, Modern Nomads каби етакчи компаниялари раҳбарлари иштирок этди. Ўзбекистон томонидан Basalt Uzbekistan, BMB Holding,…

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари музокараларнинг амалий натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух олий даражадаги музокаралар якунлари бўйича оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот бердилар. Етакчилар очиқ ва ишчан муҳитда бўлиб ўтган мулоқотнинг самарали натижаларидан мамнун эканликларини, амалий ҳамкорликнинг барча асосий йўналишлари атрофлича кўриб чиқилганини таъкидладилар. Давлатимиз раҳбари Мўғулистон Президентининг икки томонлама муносабатлар тарихидаги биринчи ташрифи Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлигини…

Ўзбекистон-Мўғулистон кўп қиррали ҳамкорлигини кенгайтиришга қаратилган келишувларнинг салмоқли тўплами имзоланди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухнинг самарали музокаралари якунида икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими бўлиб ўтди. Етакчилар Давлатлараро муносабатлар ва ҳамкорлик тўғрисидаги қўшма баёнотни имзоладилар. Давлат ташрифи давомида жами 14 та ҳужжат имзоланди, жумладан: – Савдо, иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорлик тўғрисидаги 2024-2026 йилларга мўлжалланган ҳукуматлараро дастур; – Туризм соҳасидаги ҳамкорлик тўғрисида…

Ўзбекистон ва Мўғулистон Президентлари кўп қиррали ҳамкорликнинг янги дастурини тайёрлаш тўғрисида келишиб олдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Суҳбат аввалида Мўғулистон Президенти давлатимиз раҳбарига Ўзбекистонга давлат ташрифи билан келиш таклифи ва кўрсатилаётган самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди. Мамлакатимиз раҳбари олий мартабали меҳмон ва расмий делегациянинг барча аъзоларини дилдан қутлаб, Мўғулистон Президентининг илк давлат ташрифи…

Мўғулистон Президенти тантанали кутиб олинди

24 июнь куни Кўксарой қароргоҳида мамлакатимизга давлат ташрифини амалга ошираётган Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсухни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев олий мартабали меҳмонни самимий кутиб олди ва шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Етакчилар фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб,…

“ЗАКОВАТ” ИНТЕЛЛЕКТУАЛ ЎЙИНИ БЎЙИЧА ҚЎМИТА ТУРНИРИ ЎТКАЗИЛДИ

Жорий йилнинг 22 июнь куни Ёшлар куни муносабати билан Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси ходимлари иштирокида “Заковат” интеллектуал ўйини бўйича Қўмита турнири ўтказилди. Ушбу Турнир аввалгиларидан фарқли ўлароқ, табиат қўйнида – Бўстонлиқ туманида жойлашган “Олмос” дам олиш масканида ўтказилди. Унда Қўмита марказий аппарати ва тизим ташкилотларида фаолият юритувчи 60 га яқин ходимлар…

Мўғулистон Президенти давлат ташрифи билан Ўзбекистон Республикасига келади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Мўғулистон Президенти Ухнаагийн Хурэлсух 23-26 июнь кунлари давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлади. Олий мартабали меҳмон ташрифининг дастурига мувофиқ, Тошкент шаҳрида олий даражадаги музокаралар ўтказилиши кўзда тутилган. Ўзбекистон-Мўғулистон дўстлик ва кўп қиррали ҳамкорлик муносабатларини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилади. Хусусан, кун тартибидан конструктив сиёсий мулоқот ва парламентлараро алоқаларни…

Муҳандислик соҳаларида илм ва таълимни ривожлантириш бўйича мулоқот бўлди

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 20 июнь куни муҳандислик соҳаларида кадрлар тайёрлаш ва олий таълим муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Дунёда рақобат кучайган бугунги замонда мамлакатимиз ички ресурсларга таяниб, индустриал ривожланиш йўлидан бормоқда. Йилига 3 мингта саноат корхонаси ишга туширилиб, 150 минг атрофида иш ўрни яратилаяпти. Жорий йилда давлат инвестиция дастурлари асосида…