«Мард ўғлон» давлат мукофоти билан тақдирлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларда алоҳида фаоллик кўрсатиб, ўзининг билим ва қобилияти, интилувчанлиги, ташаббускорлиги ва самарали меҳнати билан юртимиз тараққиётини юксалтириш, жонажон Ватанимизнинг халқаро миқёсдаги нуфузини янада оширишга муносиб ҳисса қўшиб келаётган, юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқараш ва юқори салоҳиятга эга, халқ манфаати ва юрт истиқболи…

Ёшлар куни муносабати билан юртимизнинг фаол ва ташаббускор ёш авлод вакилларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони Мамлакатимизда ёшларни қўллаб-қувватлаш, уларнинг давлат ва жамият ҳаётидаги фаоллигини ошириш мақсадида ўзининг юксак азму шижоати, билим ва салоҳияти, истеъдод ва қобилиятини намоён этиб, турли соҳаларда эришган ютуқлари билан Янги Ўзбекистон тараққиётига, унинг шон-шуҳратини жаҳон миқёсида янада юксалтиришга муносиб ҳисса қўшаётган, эл-юртимизга меҳр ва садоқати, намунали хулқи ва одоби ҳамда ватанпарварлик фазилатлари…

Жорий йилнинг 26-июнь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев Наманган вилоятида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди.

Жорий йилнинг 26-июнь куни Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Ф.Карабаев Наманган вилоятида навбатдаги сайёр қабулини ўтказди. Поп туманида бўлиб ўтган сайёр қабулда туман ҳокими ўринбосари ҳам иштирок этиб фуқаролар ва тадбиркорларнинг мурожаат ва таклифлари тингланди, шунингдек тумандаги тадбиркорлик фаолиятини юритаётган юридик шахслар билан жойида ўрганишлар ўтказилди. Мазкур қабул давомида жисмоний…

Ижтимоий тармоқ  орқали “Маҳсулотни ҳам беришмаяпти, шартномани ҳам бекор қилишмаяпти” мавзуида пост қолдирилган

Ижтимоий тармоқ  орқали “Маҳсулотни ҳам беришмаяпти, шартномани ҳам бекор қилишмаяпти” мавзуида Фарғона вилояти Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи Ф.М. ўзининг постини қолдирган. Мазкур мурожаатда Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани, Муқимий кўчасида жойлашган «SANDIK-SHOP»  дўкондан iPhone 15 уяли алоқа воситасини сотиб олиш учун шартнома расмийлаштирилгани, аммо товар истеъмолчига турли хил баҳоналар билан етказиб берилмаётгани ҳақида шикоят қилинган. Рақобатни…

Зомин технопаркида илк инвестиция лойиҳалари қурилиши бошланди

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида иқтисодиёт учун ғоят зарур бўлган корхоналар барпо этилмоқда. Бу янги иш ўринлари очилиши, саноат тармоқлари ривожланиши, пировардида, халқимиз фаровонлиги ошишига хизмат қилаяпти. Жумладан, Жиззах вилоятида сўнгги беш йилда қайта ишлаш саноати ҳажми 1,6 баробарга кўпайиб, ўтган йилнинг ўзида 19 триллион сўмни ташкил қилган. Экспорт ҳажми 2,2 баробарга ошиб, 202 миллион долларга етган.…

БФҚ рекламаларидаги камчиликлар бартараф этилмоқда

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси  ижтимоий тармоқ (https://t.me/daydi2021/2376) орқали “Яна бир муҳим факт” мавзуида қолдирилган танқидий материал юзасидан қуйидагиларни маълум қилади. Рақобат қўмитаси бу борада ўтказилган ўрганишларда ижтимоий тармоқлар орқали биологик фаол қўшимчалар, малҳам, суртма, бальзам ва дамламалар, шифобахш(маъданли) сувларнинг тиббиётда даволаш қийин бўлган касалликларни даволаш ҳамда олдини олишда (профилактикада) энг мақбул…

Ўзбекистон Президенти “BYD” компаниясининг мамлакатимиздаги фаолиятини кенгайтириш режаларини қўллаб-қувватлади

27 июнь куни Жиззах вилоятига ташриф доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев “BYD” компанияси президенти Ван Чуаньфуни қабул қилди. Жиззахда гибрид ва электр автомобиллар ишлаб чиқариш бўйича қўшма корхонанинг муваффақиятли фаолияти катта мамнуният билан қайд этилди. Бугун заводдан биринчи электромобиль чиқди. Лойиҳанинг биринчи босқичи доирасида 160 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритилди, 1,2 мингта иш ўрни…

“Korrupsiyaga qarshi kurashish virtual akademiyasi”da har qanday fuqaro ixtiyoriy ravishda bazaviy kurslarda taʼlim olish imkoniga ega bo‘ladi.

“Korrupsiyaga qarshi kurashish virtual akademiyasi”da har qanday fuqaro ixtiyoriy ravishda bazaviy kurslarda taʼlim olish imkoniga ega bo‘ladi. Barcha davlat xizmatchilari uchun Akademiyaning maxsus o‘quv kurslarida har 3-yilda kamida bir marta korrupsiyaga qarshi kurashish sohasida malaka oshirish majburiy. Batafsil – yuqoridagi infografikada. ————————— Agarda siz korrupsiyaga oid huquqbuzarlik holatlariga duch kelsangiz Korrupsiyaga qarshi kurashish agentligining “Call-markazi”…

27 ИЮНЬ – МАТБУОТ ВА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ХОДИМЛАРИ КУНИ

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси байрам муносабати билан Қўмита ва унинг ҳудудий органлари Жамоатчилик билан алоқаларни ташкил этиш хизматида фаолият юритаётган ходимлар учун ўқув-семинар ташкил этилди. Шунингдек, рақобатни ривожлантириш, истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўналишидаги янги лойиҳалар, таҳлилий ва ҳуқуқий мавзудаги туркум кўрсатув ва эшиттиришлар орқали Рақобат қўмитаси фаолиятини ёритишда ижодий ҳамкорлик қилиб…

Жиззахдаги BYD заводидан илк электромобиллар чиқди

Жиззах вилоятидаги “BYD Uzbekistan Factory” қўшма корхонасида илк электромобиллар ишлаб чиқарила бошланди. Президент Шавкат Мирзиёев 27 июнь куни ушбу инновацион заводни келиб кўрди. Бу мамлакатимиз автосаноатида янги босқич, улкан тарихий воқеа. Мазкур завод шу йил январда давлатимиз раҳбарининг Хитойга ташрифи чоғида фаолият бошлаган эди. Бу қиймати 160 миллион долларлик лойиҳанинг биринчи босқичи бўлиб, йилига 50…