Ўзбекистон Президенти Қирғизистон билан амалий ҳамкорликни кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

2 май куни Тошкент инвестиция форуми доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Раиси – Президент Администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровни қабул қилди. Суҳбат аввалида Ақилбек Жапаров Ўзбекистон етакчисига Қирғизистон Президенти Садир Жапаровнинг самимий саломини етказди. Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш, савдо, саноат кооперацияси, энергетика, транспорт ва логистика соҳаларида…

Ўзбекистон Президенти Сингапур Парламенти Спикерини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида Сингапур Республикаси Парламенти Спикери Сиа Киан Пенгни қабул қилди. Суҳбат аввалида парламент раҳбари мамлакатимиз етакчисига самимий қабул учун миннатдорлик билдирди ва форум юксак даражада ташкил этилганини эътироф этди. Ўтган бир йилда Ўзбекистон-Сингапур муносабатларида улкан натижаларга эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Иккита давлат ташрифи…

Ўзбекистон Президенти мамлакатимиз инвестиция сиёсати ва хорижий шериклар билан ҳамкорликнинг устувор йўналишларини белгилаб берди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2 май куни Халқаро конгресс марказида учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида иштирок этди. Тадбирда, шунингдек, Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз, Сингапур Парламенти Спикери Сиа Киан Пенг, Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жапаров, Саудия Арабистони энергетика вазири Абдулазиз бин Салмон Ол Сауд, Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо,…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумидаги нутқи

Ҳурматли форум иштирокчилари! Хонимлар ва жаноблар! Авваламбор, Учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этаётган сиз, азизларни чин қалбимдан самимий қутлашга ижозат бергайсиз. Шуни мамнуният билан таъкидлашни истардимки, йилдан-йилга яхши анъанага айланиб бораётган ушбу формат доирасида юртимизда дунёнинг барча қитъаларидан янгидан-янги ишончли ҳамкорларимиз жам бўлмоқда. Ўтган уч йил давомида мазкур форум икки ва кўп томонлама ҳамкорликни…

Ўзбекистон Президенти Озарбайжон билан кенг кўламли ҳамкорликни янада ривожлантириш муҳимлигини таъкидлади

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборов бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида вазир Микойил Жабборов давлатимиз раҳбарига Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон-Озарбайжон стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, шунингдек, илгари эришилган…

Ўзбекистон Президенти ОПЕК Халқаро жамғармаси раҳбарини қабул қилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни Тошкент халқаро инвестиция форуми дастури доирасида ОПЕК Халқаро тараққиёт жамғармаси президенти Абдулҳамид Ал-Халифани қабул қилди. Давлатимиз раҳбари ОПЕК жамғармасининг Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишдаги муҳим ўрнини қайд этиб, Ўзбекистонда саноат, инфратузилма, сув таъминоти ва бошқа соҳаларда молиялаштирилаётган тадбиркорлик лойиҳаларини юқори баҳолади. Форум давомида имзоланган қиймати 500 миллион долларлик…

Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ЕТТБ раҳбари шерикликнинг юксак даражасидан мамнунлигини билдирдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни, Тошкент халқаро инвестиция форуми ва Хорижий инвесторлар кенгашининг иккинчи мажлиси арафасида Европа тикланиш ва тараққиёт банки президенти Одиль Рено-Бассо бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Кейинги йилларда Ўзбекистон билан Европа тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида шерикликнинг юксак даражасига эришилгани, яқин ва самарали ҳамкорлик қилинаётгани катта мамнуният билан қайд этилди. Бугунги…

Ўзбекистон Президенти Туркия билан кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш муҳимлигини қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 1 май куни  учинчи Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этиш учун мамлакатимизга келган Туркия Республикаси вице-президенти Жавдат Йилмаз бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Суҳбат аввалида Жавдат Йилмаз давлатимиз раҳбарига Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоғаннинг саломи ва эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон билан Туркия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали…