Ўзбекистон Президенти Туркия билан парламентлараро алоқалар жадал ривожланаётганини мамнуният билан қайд этди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 май куни мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Туркия Республикаси Буюк миллат мажлиси раиси Нуман Куртулмуш бошчилигидаги делегацияни қабул қилди. Учрашув аввалида Туркия парламенти раиси давлатимиз раҳбарига Президент Режеп Таййип Эрдоғаннинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказди. Ўзбекистон-Туркия кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди. Икки…

Соғлиқни сақлаш соҳасидаги таклифлар муҳокама қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев 21 май куни Соғлиқни сақлаш лойиҳалари маркази томонидан амалга оширилаётган ишлар ва янги таклифлар тақдимоти билан танишди. Таълим ва тиббиёт энг муҳим ва кенг қамровли ижтимоий соҳалардир. Шу боис ислоҳотларни жадаллаштириш ва самарадорлигини ошириш мақсадида бу соҳаларда Лойиҳа офислари ташкил этилди. Хусусан, давлатимиз раҳбарининг шу йил 22 январдаги қарорига мувофиқ тузилган Соғлиқни…

Ўзбекистон ва Россия етакчилари телефон орқали мулоқот қилдилар

21 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорликни янада кенгайтириш, кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари кўриб чиқилди. Ўзбекистон ва Россия етакчилари олий даражадаги учрашувлар натижасида эришилган келишувлар ижросининг бориши ҳамда бўлажак икки томонлама…

Ўзбекистон Республикаси Президенти Эроннинг Тошкентдаги элчихонасига ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Эрон Ислом Республикасининг элчихонасига ташриф буюриб, мамлакат шимолида вертолёт қулаши оқибатида Президент Иброҳим Раисий ва унга ҳамроҳлик қилган шахслар фожиали ҳалок бўлгани муносабати билан дўст Эрон халқига чуқур ҳамдардлик билдирди. Давлатимиз раҳбари дипломатик ваколатхонада очилган Ҳамдардлик китобига самимий таъзия ва таскин сўзларини ёзиб қолдирди. Ўзбекистон етакчиси элчи Муҳаммадали…

Банкларнинг инвестициявий фаолияти ва аҳоли бандлигидаги иштироки кўриб чиқилди

Президент Шавкат Мирзиёев 20 май куни хорижий инвестицияларни жалб қилишда банкларнинг иштирокига оид тақдимот билан танишди. Мамлакатимиздаги қулай инвестиция муҳити натижасида банкларнинг молиявий барқарорлиги ва фаоллиги ошиб бормоқда. Хусусан, соҳадаги ислоҳотлар туфайли сўнгги 5 йилда банкларнинг капитали 2 баробарга, кредит портфели 2,3 баробарга ҳамда йиллик кредит ажратиш ҳажми 1,8 баробарга кўпайди. Тўртта банк илк бор…

Малайзия Бош вазири Фахрий меҳмонлар хиёбонида дарахт экди

Ўзбекистон-Малайзия саммити якунида Кўксарой қароргоҳида дарахт экиш маросими бўлиб ўтди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Анвар Иброҳим Фахрий меҳмонлар хиёбонида арча экдилар. Бу халқларимиз ўртасидаги дўстлик мустаҳкамланиб бораётгани, икки мамлакат етакчиларининг Ўзбекистон ва Малайзия ўртасидаги кўп қиррали муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга кўтаришга қатъий интилишининг рамзи бўлди.

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири музокараларнинг самарали натижаларидан мамнунлигини билдирдилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим музокаралардан сўнг оммавий ахборот воситалари вакиллари учун баёнот билан чиқдилар. Етакчилар очиқ, ишончли ва дўстона муҳитда ўтган саммитнинг самарали натижаларини юқори баҳоладилар. Давлатимиз раҳбари икки халқ ўртасидаги умумий дин, муштарак урф-одат ва қадриятларга асосланган азалдан яқин алоқаларни алоҳида таъкидлади. – Малайзия нафақат Жануби-Шарқий Осиёда,…

Ўзбекистон Президенти ва Малайзия Бош вазири икки томонлама муносабатларни сифат жиҳатидан янги босқичга олиб чиқиш муҳимлигини таъкидладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим икки мамлакат расмий делегациялари иштирокида музокара ўтказдилар. Учрашув аввалида Малайзия Ҳукумати раҳбари Президентимизга Малайзия Подшоҳи Султон Иброҳимнинг самимий саломи ва энг эзгу тилакларини етказиб, делегациясига кўрсатилаётган илиқ ва самимий қабул учун чин дилдан миннатдорлик билдирди. Музокараларда Ўзбекистон билан Малайзия ўртасидаги дўстлик ва кўп қиррали…

Малайзия Бош вазирини расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди

17 май куни «Кўксарой» қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан мамлакатимизга расмий ташриф билан келган Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳимни тантанали кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Қароргоҳ олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Давлатимиз раҳбари олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф қилди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат миллий мадҳияларини ижро этди. Етакчилар…

Ўзбекистон Президенти Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан табриклади

17 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Давлатимиз раҳбари Қозоғистон Президентини таваллуд куни билан чин юракдан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва муваффақиятлар, қардош қозоқ халқига тинчлик ва равнақ тилади. Қасим-Жомарт Тоқаевнинг Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги дўстлик ва яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлашга қўшган…