Янги агрологистика марказининг экспорт режалари улкан

Президент Шавкат Мирзиёев “BMB Holding” компаниясининг Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманидаги агрологистика мажмуасини бориб кўрди. Мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экспортининг салоҳияти юқори. Бунда маҳсулотларни йиғиш, сақлаш, қайта ишлаш ва сотишнинг барча босқичларини қамраб олган агрологистика марказлари жуда муҳим. “BMB Holding” компаниясининг ўтган йил декабрда ишга тушган мажмуаси ҳам шулардан бири. Бу лойиҳанинг умумий қиймати 57 миллион…

Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори Халқимиз учун асрлар давомида эзгулик, меҳр-оқибат, хайру саховат, маънавий покланиш айёми бўлиб келаётган муборак Рамазон ойини бу йил юртимиз мўмин-мусулмонлари ўзгача шукуҳ ва ҳамжиҳатлик билан ўтказдилар. Айниқса, раҳмат ва мағфират нурлари ёғиладиган ушбу саодатли кунларда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар, ногиронлиги бўлган шахсларга моддий ва маънавий ёрдамлар кўрсатилаётгани, барча ҳудудларимизда кенг…

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонига шарҳ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Муборак Рамазон ҳайитини нишонлаш арафасида халқимизга хос эзгулик, бағрикенглик, инсонпарварлик, меҳр-оқибат ва кечиримли бўлиш каби олижаноб фазилатларнинг ёрқин ифодаси сифатида “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги Фармонни имзолади. Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 109-моддаси 23-бандига асосан жазо…

Жиззахда 6 миллиард 100 миллион долларлик лойиҳалар режалаштирилган

Охирги беш йилда Жиззах вилоятига 4 миллиард доллардан ортиқ инвестициялар кириб келган. 50 триллион сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, 861 миллион долларлик экспорт қилинган. Бу йил вилоятда 2 миллиард долларлик 400 та лойиҳа амалга оширилмоқда. Уларда 11 мингта янги иш ўрни очилади. Давлатимиз раҳбарига бу соҳадаги режалар тақдимот қилинди. Хорижий инвестор ва маҳаллий тадбиркорлар 6…

“ADM Jizzakh” заводида йилига 100 минг дона енгил автомобиль ишлаб чиқарилади

Президент Шавкат Мирзиёев “ADM Jizzakh” автомобиль заводи фаолияти билан танишди. Олдинлари Жиззах вилояти саноат кўрсаткичлари энг паст бўлган ҳудудлардан бири эди. Бугунги кунда ҳар бир туманга саноат кириб борди. Вилоят саноатини ривожлантиришда “Жиззах” эркин иқтисодий зонаси катта ўрин тутмоқда. У маҳсулот ишлаб чиқариш бўйича республикада учинчи, экспорт ҳажми бўйича эса олтинчи ўринда туради. Кейинги йилларда…

Шавкат Мирзиёев томорқадаги омилкорликни кўздан кечирди

Президент Шавкат Мирзиёев Шароф Рашидов туманидаги Туёқли маҳалласида бўлиб, аҳоли турмуш шароити ва даромадлари билан қизиқди. Маҳаллалардаги имкониятларни ишга солиб, аҳоли бандлигини таъминлаш бугун давлат сиёсати даражасига кўтарилган. Бунда энг қулай ва ҳаммабоп имкониятлардан бири томорқадан фойдаланишдир. Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 5 мартдаги “Аҳоли хонадонларида саноат усулида маҳсулот ишлаб чиқаришни қўллаб-қувватлаш ҳамда томорқа ва…

Шароф Рашидов туманида “Янги Ўзбекистон” массиви қад кўтармоқда

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманида қурилаётган “Янги Ўзбекистон” массивини бориб кўрди. Вилоятда илгари ҳеч бундай кенг кўламли қурилишлар бўлмаган эди. Сўнгги йилларда ўнлаб заводлар ишга туширилди, янги саноат тармоқлари пайдо бўлди. Шунга яраша ижтимоий инфратузилма ҳам барпо этилмоқда. Шароф Рашидов туманининг бу ҳудуди адир ёнбағри, ундан деярли фойдаланилмас эди. Ҳозир 140 гектарли…

Форишдаги корхона саноат кластерига айланди

Президент Шавкат Мирзиёев 8 апрель куни Жиззах вилоятига ташриф буюрди. Биринчи манзил Фориш туманидаги “Basalt Uzbekistan” кластери бўлди. Фориш ҳудуди бўйича вилоятда энг катта туман. Лекин ердан фойдаланиш самарадорлиги анча паст эди. Адир ва яйловларда, асосан, чорва боқилиб, саноат корхонаси йўқ эди. Етти йил аввал Форишга саноат кириб келди – Олмоссой конидан базальт тошини қазиб…

Кундалик турмушда рекламадан фойдаланамиз. Аслида рекламага доир қўйилган асосий талаблар нималардан иборат?

ФУҚАРОДАН САВОЛ: – Кундалик турмушда рекламадан фойдаланамиз. Аслида рекламага доир қўйилган асосий талаблар нималардан иборат? МУТАХАССИС ЖАВОБИ: Номақбул рекламага йўл қўйилмайди. Агар реклама берувчи реклама қилинаётган қиёслаш ишончлилигининг фактик далилларини тақдим этиши мумкин бўлса, агар бунда реклама фойдаланувчисини реклама чалғитиб қўймаса ва чалғитиб қўйиши мумкин бўлмаса, рақобатчининг ишчанлик обрўсига ёки унинг товар белгисига (хизмат кўрсатиш…

Давлатимиз раҳбари Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги парламентлараро алоқалар ривожланаётганини қайд этди

7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Россия Федерацияси Федерал Мажлиси Федерация Кенгаши Раиси Валентина Матвиенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Суҳбат аввалида давлатимиз раҳбари Валентина Матвиенкони таваллуд куни билан самимий қутлаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар тилади. Ўзбекистон билан Россия ўртасидаги кенг қамровли стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини мустаҳкамлаш, олий…